Қудратда энг узоқ қолган раҳбарлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Уганда Президенти Йовери Мусевени бешинчи марта президентликка номзодини қўяди.

Угандада президентлик сайловлари бошланган. Унда жорий президент, 30 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Йовери Мусевени номзоди бешинчи марта қўйилади.

Сайловда мухолифатдан етти номзод ҳам қатнашади. Улар орасида президент Кизза Бесиженинг собиқ шифокори кўп овоз олиши башорат қилинган.

71 ёшли Мусевени президентлик лавозимини 1986 йил фуқаролар урушидаги ғалабасидан сўнг эгаллаган. У Африкадаги энг узоқ бошқараётган раҳбарлардан бири.

Унинг президент лавозимидаги охирги муддати 2006 йилда тугаши керак эди. Бироқ Мусевени 2005 йилда конституциядаги чекловларни бекор қилишга эришади.

Тахтдаги "умри узоқ" раҳбарлар.

Дунё мамлакатлари етакчилари орасида узоқ вақт қудратда турганлар кўп.

Кимдир бу қудратга тўнтариш орқали, кимдир сайловлар билан яна кимдир ота-онаси орқасидан келган.

Энг кўп йиллик раҳбарлар- монархлар.
Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Қиролича Елизавета Иккинчи отаси Қирол Жорж VI дан кейин тахтга ўтирган.

Қиролича Елизавета Иккинчининг Британия тахтига ўтирганига 63 йил бўлади. Буюк Британтия қироличаси Елизавета Иккинчи мамлакат тарихида энг кўп ҳукмронлик қилган монарх бўлиб, бувиси қиролича Виктория (1837-1901) ўрнатган рекордни янгилаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Пхумипон Адульядет.

Бироқ Таиланднинг 88 ёшли подшоҳи Пхумипон Адулядет ундан ҳам олдинроқ, узоқ 1946 йилда ҳокимиятга келган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Энг узоқ бошқарувчилар учлигини Бруней шаҳзодаси Ҳассанал Болкиах якунлайди. У 1967 йил тахтга чиққан.

Биз танлаймиз, бизни танлашади...

Республика ёки бошқа бошқарув шакли мавжуд мамлакатларда ҳам ўз курсисида узоқ ўтирганлар талайгина.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Пол Бийя.

Камерун Президенти 82 ёшли Пол Бийя роса 39 йилдан бери давлат тепасида. У 1975 йил қудратга келган. Етти йил бош вазир бўлган, сўнг президентликка сайланган. Ўзининг кексалигига қарамасдан Пол Бия ҳали-бери раҳбарликдан кетиш нияти йўқ.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Жозе Эдуарду душ Сантуш.

Жозе Эдуарду душ Сантуш Анголани бошқараётганига 36 йил бўлди. Узоқ ўтирган раҳбарлар орасида у иккинчи ўринда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Роберт Мугабе.

Зимбабвенинг 92 ёшни қаршилаган президенти Роберт Мугабе, дунёнинг энг кекса президенти ҳисобланади. У 1987 йилдан бери Зимбабве президенти.

Собиқ Иттифоқ республикаларининг баъзи давлат раҳбарлари ҳам юқоридаги ҳамкасбларидан қоладиган эмас. Бошқарувнинг президентлик шакли амал қиладиган Беларус, Озарбайжон ёки Марказий Осиё республикаларида сайловлар ўтказилишига қарамай, давлат раҳбари ўзгармаган.

Image caption Ислом Каримов 1989 йилдан бери Ўзбекистон раҳбари.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов мамлакатни 27 йилдан буён бошқаради.

Image caption Нурсултон Назарбоев.

Унинг қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев ҳам 27 йиллик давлат раҳбари стажига эга.

Фото муаллифлик ҳуқуқи httpwww.president.tj
Image caption Имомали Раҳмон.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 1992 йил президентликка сайланган.

Бу уччала мамлакатда ҳам президентлик муддатини узайтириш учун Конституцияга бир неча бор ўзгартиришлар киритилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Гурбангули Бердимуҳаммедов.

Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурод Ниёзов ўлимидан сўнг 2007 йил президентлик лавозимини эгаллаган Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг давлат раҳбари сифатида умри қарийб 10 йилга тенг.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Александр Лукашенко.

Беларуснинг биринчи президенти бўлган Александр Лукашенко 1994 йилдан бери мамлакат раҳбаридир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Илҳом Алиев.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев отаси Гейдар Алиевдан кейин 2003 йилда президентликни олган ва яна уч сайловда қайта сайланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon