ИД ёш жангчи болалардан фойдаланмоқда

'Исломий давлат' жангари гуруҳи ёш бола аскарлардан фойдаланишни кўпайтирмоқда, дейилади АҚШ чиқарган ҳисоботда.

Унга кўра, ИД учун курашиб ҳалок бўлган болалар сони ўтган йил икки баравар ошган.

Жоржия Университети тадқиқотчилари 13 ой давомида вазиятни ўрганлар.

Уларнинг таъкидлашича, 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган 89 бола жанговар амалиётларда турли вазифаларни бажараётиб ўлдирилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи g

Шунингдек, 2015 йилда жангларда қатнашган болалар сони 2014 йилдагидан уч марта кўпайган.

Американинг Вест-Пойнтдаги терроризмга қарши кураш маркази маълумотлари бўйича, 2015 январдан 2016 январгача 39 фоиз бола ўзининг автомобилда худкушлиги натижасида, 33 фоизи эса жангларда ўлган.

Ҳалок бўлган болалар сони бундан ҳам кўп бўлиши табиий, дейди ҳисобот муаллифларидан бири.

Қурбонларнинг аниқ исми ва бошқа маълумотларни олиш имконсиз бўлсада, тадқиқотчилар уларнинг ёши ва миллатини аниқлашга ҳаракат қилганлар.

Ҳисоботда айтилишича, 60 фоиз болалар 12-16 ёш, 6 фоиз жангчининг ёши 8-12 атрофида.

18 фоиз бола яшаш учун ҳеч бир имкон қолдирилмаган шароитда ҳалок бўлган, яъни улар душман ўқига тутиб берилган.

Худкуш ҳужумчилар сифатида 8- 12 ёшли болалардан кўпроқ фойдаланилган. Алепполик шундай худкуш боланинг отаси билан хайрлашаётган сурати чоп этилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Ҳисоботга кўра, болаларнинг аксарияти Ироқда ҳалок бўлганлар. Бироқ уларнинг суриялик экани аниқланган. Яъни Сурияда машқдан ўтиб, Ироққа юборилган.

Бундан ташқари ҳалок бўлганлар орасида Яман, Саудия Арабистони, Тунис ва Ливия, қисман Британия, Франция, Австралия ва нигериялик болалар бўлгани келтирилади ҳисоботда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ