Mars шоколадларидан пластик чиқди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Американинг шоколад батончиклар чиқарадиган Mars Inc. ширкати Олмонияда маҳсулоти ичидан пластик парчаси чиққани учун барча маҳсулотларини қайтариб олади.

Ушбу талаб ширкатнинг барча маҳсулотлари Mars, Snickers, Milky Way Minis, Milky Way Miniatures ҳамда Celebrations шоколадларига таллуқли. Сақланиш муддати 2016 йил 19 июндан 2017 йил 8 январгача бўлган барча маҳсулотлари савдодан қайтарилиши маълум қилинган.

"Биз сифатсиз маҳсулотни харидорлар истеъмол қилишларини олдини оламиз", деб айтган ширкат вакили Рейтер агентлигига.

Хабар қилинишича, пластик парчалари фақат бир нусхадаги маҳсулотдан чиққан. Бироқ қайтариш талаби ҳамма шоколадларга нисбатан берилган.

Америка ширкатининг Олмониядаги бўлимида ҳар куни 10 миллион дона шоколад батончиклари ишлаб чиқарилади.

Mars Inc.нинг Олмониядаги ҳамкори вазиятга муносабат билдирмаган.

Нуқсонли маҳсулотлари аниқланиши орқасидан йирик ширкатлар ўз маҳсулотларини қайтариб олган ҳолатлар учраб туради.

Бундан олдин Япониянинг Тoyota ширкати дунё бозорларидан ўзи ишлаб чиқарган 7 миллиондан зиёд Yaris, Corolla ва Camry моделли автомобилларини қайтариб олишга қарор қилганди.

Автомобил ишлаб чиқарувчи гигантнинг мазкур қарорни олишига машиналар ён деразаларини очиб-ёпувчи мурувватларда нуқсонларнинг топилгани сабаб бўлган.

Toyota нуқсонли деразалар туфайли автоҳалокатлар ё-да талафотлар қайд этилмаганини, бироқ маҳсулот обрўйига зарар келтирмаслик учун шу қарорга келганини айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon