Афғонистон: Руҳий зўриқиш сабаблари кўп

Image caption Мамлакатдаги уруш, зўравонликлар ва қашшоқлик руҳий зўриқиш омилларидан.

ББС жаҳон хизмати инсониятга хавф солаётган руҳий касалликлар муаммоси қирраларини ёритишга қаратилган туркум эшиттиришларни давом эттирмоқда.

Навбатдаги кузатувда йиллар мобайнида уруш ва зўравонликлар гирдобида қолган Афғонистондаги вазиятга назар ташланади.

Полшалик ҳужжатли фотосуратчи Magda Rakita яқинда Мозори шарифдаги Доктор Алеми руҳий касалликлар шифохонасини бориб кўрган.

Магда Ракита: Доктор Алемий давлат касалхонасида ҳам ишлайди. Эрталаб ўзининг шахсий мижозларини кўради, тушдан кейин бошқаларни. Ҳар куни у 80дан 120 тагача касални кўришига тўғри келади. Шундай экан, унинг қанчалик бандлигини тусаввур қилишингиз мумкин. Ва оқиб келаётган мижозларни уддалаш... мижозлар биз одатда кўрадиганлардан анча фарқли. Касалхонадаги шароит жуда яхши, давлат шифохонаси ҳам яхши замонавий бинода жойлашган. Ўйлашимча, ягона муаммо жойнинг камлиги. Сиз бу ерда ташхис қўйилганларни ҳам, текширувдан ўтаётганларни ҳам кўрасиз. Доктор Алемий икки шогирди билан хонадаги уч столда мижозларни қабул қилади. Агар уч мижоз бўлса, уч оила дегани, яъни ҳеч ким бир ўзи келиб муаммоларини гапирмайди. Шундай экан, бу хонага одамларнинг оқими тинмайди. Улар жуда банд ва шахсий ҳаётга вақт ҳам топилмайди, айни вақтда бу ерда жуда ҳаяжонли ва нозик мавзуларни муҳокама қиладилар.

Би-би-си: Сиз ўз кузатувларингиз асосида Афғонистондаги руҳий касалликлар билан боғлиқ аҳвол ҳақидаги хулосаларингиз қандай?

Магда Ракита: Биз Афғонистонда Британия ва Ирландия агентлиги гуруҳлари билан фуқаролар орасида жароҳатдан кейинги руҳий зўриқиш муаммосини ўрганамиз. Бу ерда турли статистик маълумотлар бор. PTSD га талуқли кўпгина белгилар, жумладан "ҳаддан ташқари огоҳ бўлиш ҳолати" жамиятда одатий саналиб қолган. Мижозлар шубхали, кўрқоқ бўлиб қолиш, қайғуга берилиш, чорасизлик каби муаммолар билан дуч келишади ва уларга кўпинча тушкунлик ёки бошқа руҳан етишмовчиликлар ташхиси қўйилади. Депрессия ёки тушкунлик улар орасида энг кўп тарқалгани деса бўлади.

Би-би-си: Мамлакатдаги уруш, зўравонликлар, қашшоқлик - буларнинг келиб чиқишида таъсири катта бўлса керак?

Магда Ракита: Турли туман одамлардан бир хил мавзудаги гапни эшитамиз. Зўравонлик мавжуд ва фақат урушдаги зўравонлик эмас, оиладаги зўравонлик. Бир нечта аёл оиладаги зўравонликдан жабр кўрганлар. Иккинчи тарқалган мавзу бу қашшоқлик. Мен суҳбатлашган одамлардан ҳаётингиздаги энг катта муаммо нима деб сўрадим. Қизиғи ҳеч ким соғлигидан гапирмади, тушкунликдан нолимади, кайфияти бузилишини эсламади, ҳамма ишсизлик ва иқтисодий вазиятнинг салбий оқибатларидан гапирди. Бу мен учун қизиқ эди аслида.

Руҳий зўриқиш сабаблари кўп. Бошқа вазиятлар билан боғлиқ ҳикоялар ҳам бўлди. Лизанинг тарихи менга қаттиқ таъсир қилди.ми

У ота-онаси ва опа-акаси билан клиникага келган. Улар бир неча ҳафта олдин толиблар томонидан ҳужум қилинган Қундуздаги туманлардан бирида яшашади. Қундуз қисқа вақт толиблар қўлига ҳам ўтганди. Ва улар бу вазиятни ўз бошларидан ўтказишди. Улар бир сидра кийимларини олиб, уйларини ташлаб Кобулга қочишга мажбур бўлишади. Вазият барқарорлашгунча ўша ерда бўлишади. Бироқ Лиза - ёшгина қиз ёки аёлга ўшандан бери хотиралар азоб бериб тез-тез йиғлар, ваҳимага тушарди, бу кайфият узоқ давом этар, жаҳлдор бўлиб қолган эди. Шу тариқа оиласи биринчи навбатда уни маҳаллий муллага олиб боришади, мулла ўқийди ва маслаҳатлар беради ҳамда тумор ёзиб беради. Бироқ унинг ҳолатида ўзгариш бўлмаганини айтади оиласи. Ниҳоят улар доктор Алемига олиб келишга қарор қилишади. Зўравонлик билан боғлиқ ҳолатлар, ўн йил эмас, беш йил эмас, бир ой олдинги вазиятга боғлиқ ёш аёлларнинг ҳаётига таъсир қилган кечинмаларни эшитиш ҳақиқатдан ҳаяжонли эди.

Яна бир аёл ҳикояси менга таъсир қилди. У оиласи орқали касалхонага олиб келинган. У бизга ўзининг тарихини гапириб берди. У турмушга чиққан, кейин калтаклашларга чидолмасдан ажрашган. Эри уни тез тез калтаклаган, айниқса бошига кўп урган. Ва кўпчилик, унинг ўзи ҳам шу калтаклар унинг руҳий ҳолатига таъсир қилган деб билади. У жуда тушкун аҳволда. У ўзининг беш боласини жуда кам кўради, чунки улар отаси билан қолган. Ва бу унга яна ҳам руҳий азоб беради. У болаларини тез тез кўргиси келади, бироқ бунинг иложи йўқ.

Би-би-си: Бу ҳолатларни даъволаш учун қандай амаллар кўрилмоқда?

Магда Ракита: Руҳий даволаниш - бу ерда одатий текширувдан ўтиш, Афғонистонда эса психотерапия қийин масала. Ҳақиқатдан катта муаммо.

Албатта маслаҳат хизмат турларини қувватловчи турли ташкилотлар кўпаймоқда. Хизматлар тобора малакали бўлиб бормоқда.

Шу билан бирга мижозлар хусусий ёки давлат касалхонасига аксарият ҳолларда 500-700 чақирим йўл босиб келишади. Бу инсонлар ҳар ҳафта кела олишмайди. Шунинг учун даволашнинг асосий қисми қандай дори тавсия қилиниши бўлиб қолади. Дорилар Ҳиндистон, Покистон, Эрондан олиб келинади. Дорилар арзон бўлиши ва доим топилиши керак. Мижозлар уйларига қайтгач, у ерда ҳам медицина бўлиши ва муҳими одамларнинг фойдаланишга қурби етиши керак. Бу муаммонинг асосий жиҳатларидан бири.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon