Турк журналистлари озодликка чиқарилганлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Давлат сирини ошкор қилганликда айбланиб ҳибсга олинган икки турк журналисти озодликка чиқарилган.

"Жумҳурият" рўзномасининг журналистлари Жан Дундар ва Эрдем Гул ўтган йил ноябр ойида чоп этган мақоласи учун қамалган эдилар.

Мақолада Туркия ҳукумати Суриядаги исломий жангариларни қуроллантиришга уринмоқда, деб айтилган.

Бироқ Туркиядаги Конституцион маҳкама уларга нисбатан айблов сўз эркинлигининг бўғилиши, деб топган.

Журналистлар жума куни эрталаб озодликка чиқарилганлар.

Қамоқхона ташқарисида йиғилган журналистларнинг кўплаб тарафдорлари уларни олқишлаганлар.

Газетанинг Бош муҳаррири Жан Дундар ва Анқарадаги бўлими бошлиғи Эрдем Гул 92 кун ҳибсда сақланганлар.

Маҳкама 25 мартда ўтиши белгиланганди.

"Бу маҳкама сўз эркинлиги устидан маҳкама", деган Дундар.

"Биз озодликка чиқдик, бироқ яна 30 дан ортиқ ҳамкасбимиз ҳамон тутқунликда қолмоқда. Умид қиламанки, бу қарор уларни ҳам озодлоикка чиқариш томон қадам бўлади", деб айтган Дундар.

<span >Ҳукуматга кўра, мамлакатдаги матбуот дунёдаги энг эркин матбуотлардан бири саналади.

Бироқ "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг 2015 йилги ҳисоботида Туркия 180 мамлакат ичида 149-ўринда кўрсатилган.

Айни пайтда Туркия қамоқхоналарида 30 дан ортиқ журналистлар бор. Уларнинг аксарияти курд миллатига мансублиги айтилади.

Туркия ҳукумати курд исёнчиларига мамлакат хавфсизлигига таҳдид соладиган террорчилар сифатида қарайди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon