Усмонов Эвертонни сотиб олгани йўқ

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Роберт Мартинес "Эвертон"га янги сармоя, янги қон келди, дейди.

"Эвертон" клуби бошқарувчиси Роберт Мартинеснинг айтишича, Фарҳод Маширий клубнинг 49 фоиз сармоясини сотиб олганидан сўнг тушадиган кўпроқ босимни у уддалайди.

27 феврал куни Алишер Усмоновнинг бизнес шериги Фарҳод Маширий "Эвертон"нинг 49,9 фоизлик акциясини сотиб олганини футбол клуби раҳбарияти тасдиқлади.

"Чуқур ўрганишлардан кейин шуни эълон қилишим мумкинки, клубни олға юрғизишда ёрдам берадиган идеал шерикни топдик", дейилади "Эвертон" раиси Билл Кенрайт номидан эълон қилинган баёнотда.

"Эвертон" менежери Роберт Мартинес айтишича, энди клуб олдида катта муваффақиятларни қўлга киритиш имконияти юзага келган.

"Клубимизга янги сармоядор ва янги қон билан сен ўша илҳомлантирувчи нарсаларга тезроқ етишнинг янги имкониятларига эга бўласан. Раис ва мен тўғри натижани қўлга киритиш зарурияти олдида босим остида қоламиз", деб айтган "Эвертон" бошқарувчиси.

60 ёшли Эронда туғилган миллиардер Фарҳод Маширий "Арсенал" акцияларининг соҳиби эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

У ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновга "Арсенал"даги акцияларини сотгани хабар қилинди.

Бундан кейин жаноб Усмоновнинг "Арсенал"даги улуши 30,04 фоизни ташкил этган.

Матбуотда Алишер Усмоновнинг "Эвертон"ни сотиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ жаноб Усмонов вакили бу хабарни рад этган.

Шунингдек, матбуотда Фарҳод Маширий "Арсенал"га миллионлаб маблағ срафлаётганига қарамасдан, клуб ҳаёти учун муҳим қарорлар қабул қилинаётганда таъсир ўтказа олмаслигидан ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида хабарлар ҳам тарқалган.

"Эвертон" клуби 9 марта Англия чемпиони бўлган.

5 марта Англия кубогини қўлга киритган.

Премьер-Лигада 25 очко билан 12-ўринни эгаллаб турипти.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon