2016 йилги "Оскар" совриндорлари аниқланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг 88-мукофотлари ғолибларини тақдирлаш мақросими бўлиб ўтди.

"Энг яхши фильм" деб режиссёр Том Маккартининг "Диққат марказида" бадиий фильми топилган.

Фильмда католик черковдаги педофиллар мавзуси кўтарилган.

"Омон қолган" филмидаги бош роли учун Леонардо ди Каприо ниҳоят узоқ кутилган Оскар мукофотини олди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Энг яхши актёр номинациясида ғолиб чиққан Ди Каприони маросимдагилар ўринларидан туриб олқишлаганлар.

Актёр ўз карьерасида олти марта номзодликка қўйилган, лекин ғолиблик насиб қилмаган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

"Омон қолган" филми яна икки мукофотни қўлга киритган.

Фильм режиссёри Алехандро Инярриту энг яхши режиссёр, Эммануэль Любетцки энг яхши оператор деб топилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Энг яхши аёл роли учун мукофот "Хона" драмасидаги бош роли учун Бри Ларсонга топширилган.

Мукофотни қабул қилиб олар экан, 41 ёшли Ди Каприо экологияга эътибор қаратишга чақирган.

"Экологик муҳит ўзгариб бормоқда, у ҳар куни содир бўляпти. Бу инсониятга хавф солаётган энг катта хатар. Биз ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак", деган у.

Оскар маросимининг бошқа қатнашчилари ҳам турли долзарб муаммоларга эътибор қаратишган.

АҚШ вице президенти Жо Байден ва қўшиқчи Леди Гага жинсий зўравонликка қарши жим қараб турмасликка чақирганлар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon