"Супер сешанба" Клинтон ва Трамп мавқеларини мустаҳкамлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP y Reuters

1 март куни АҚШнинг қатор штатларида президентликка номзодни аниқлаш мақсадидаги овоз беришлар натижасида Демократ Ҳиллари Клинтон ва Республикачи Доналд Трамп кўп дастакни қўлга киритганлар.

Икки сиёсатчи ўз партияларидан номзодлари илгари сурилган рақибларига нисбатан кўп овоз тўплаб келишаётган эди, АҚШ сайловида “Супер сешанба” деб аталадиган саралашда кўпроқ штатларда овоз ютишга муваффақ бўлганлар.

1 март куни праймериз ва кокуслар АҚШнинг 11 штатида ўтказилган.

Шу куни Республикачилар партияси АҚШ Самоасида, Демократчилар эса Аляскада кокус ўтказганлар.

Демократ номзод Ҳиллари Клинтон Алабама, Жоржия, Теннесси, Виржиния, Арканзас, Техас ва Массачусетс штатларида, шунингдек АҚШ Самоасида ҳам ғалабага эришган.

Республикачи Доналд Трамп эса Алабама, Жоржия, Массачусетс, Теннесси, Виржиния, Арканзас ва Вермонт штатларида биринчи ўринни эгаллаган.

Демократ Берни Сандерс 4 штат, жумладан ўзининг Вермонт штатида Клинтон хонимдан кўп овоз тўплаган.

Республикачи Тед Круз Техас ва Оклахомада Трампдан кўп овоз йиққан.

“Супер сешанба” 8 ноябрга мўлжалланган АҚШ президентлик сайловида овоз беришдан олдинги энг муҳим кун деб кўрилади.

Шу куни ҳар бир партиянинг ёзга мўлжалланган қурултойига делегатлар сайланади.

Ҳар бир штатдан съездга борадиган делегатнинг сони президентликка номзоднинг ўша штатдан қанча фоиз овозни тўплаганига қараб белгиланади.

Бир штатда учинчи ёки тўртинчи ўринни эгаллаган президентликка номзоднинг дастакловчилари ҳам партия қурултойида иштирок эта оладилар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ