Шимолий Корея денгизга "олтита снаряд" отган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Шимолий Корея денгизга олтита қисқа-масофали снарядни отган. Бу ҳақида Жанубий Корея мудофаа вазирлиги хабар тарқатди.

Шимолий Кореянинг бу амали Бирлашган Миллатлар Ташкилоти унга қарши янги қаттиққўл чораларни қабул қилишидан бир неча соат ўтиб юз берган.

Жанубий Корея воизи Йонҳап хабар агентлигига гапира туриб, снарядалар маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида шарқий соҳилдаги Вонсан ҳудудидан отилганини билдирди.

Вазирликка кўра, улар ракеталар ёки бошқарилувчи снарядлар бўлган.

Мухбирларга кўра, Шимолий Корея буни санкциялардан қўрқмаслигини кўрсатиб қўйиш учун амалга оширган.

БМТ Шимолий Кореянинг яқинда амалга оширган ноқонуний ядровий синовлари ва сунъий йўлдошни учиришига қарши жазо чораларини киритди.

Санкцияларга биноан, Шимолий Кореяга кириб чиқадиган барча юклар текширилади. Шунингдек, яна 16 шахс ва 12та ташкилот қора рўйхатга киритилган.

АҚШ ва Шимолий Кореянинг анъанавий шериги Хитой етти ҳафта давомида янги санкцияларни муҳокама этишган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon