“MH370 учоғи топилишига умидлар сўнмаган”

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Бортида 239 инсон билан Малайзиядан Хитойга 2014 йилнинг 8 март куни парвоз қилган ва бедарак йўқолган “Боинг” учоғини қидираётган Малайзия ва Австралия расмийлари учоққа нима бўлганини аниқлаб бўлади, деган умиддалар.

Куала-Лумпурдан Пекинга учган учоққа нима бўлгани орадан икки йил ўтиб ҳам номаълум.

Австралия ва Малайзия ҳукуматлари Ҳинд уммонининг 120 минг квадрат километрида қидирув ишларини ўтказишга қарор қилганлар.

Шу пайтгача фақат MH370 учоғига тегишли деб кўрилган фақат бир бўлак топилган.

Ўтган йили Реюнион ороли соҳилида топилган қанот бўлаги “Боинг”га тегишли экани тасдиқланган.

Ўтган ҳафта эса Мозамбикда ҳам бир бўлак топилган, у парчани Малайзия расмийлари ва “Боинг” ширкати мутахассислари текшириб кўришлари лозим бўлади.

Ўтган икки йил давомида учоқни қидириш ишларига 130 миллиондан ортиқ маблағ сарфланган.

Учоқ Ҳинд уммонининг ҳар қайси жойида ҳалокатга учраган бўлиши мумкинлиги, тўлқинлар эса учоқ парчаларини жуда катта ҳудудга сочиб юбориши мумкинлиги айтилган.

Учоқдаги йўловчиларнинг қариндошлари ушбу ҳалокат бўйича бир неча маҳкама шикоят аризалари билан Хитой, Малайзия ва АҚШ судларига мурожаат қилганлар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ