"Исломий давлат" раҳбарларидан бири ўлдирилган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Аш-Шишаний ҳақидаги маълумот учун 5 млн доллар ваъда қилинган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги хабар қилишича, Суриянинг шимоли-шарқида ўтказилган амалиёт натижасида "Умар-чечен" лақаби билан машҳур бўлган қўмондон Умар аш-Шишаний ўлдирилган.

Шишаний "Исломий давлат" жангари гуруҳининг раҳбарларидан бири ҳисобланган. У ўзининг шафқатсизлиги билан ном чиқарган.

"Абу Умар аш Шишаний сифатида танилган Тархон Таймуразович Батирашвили ҳаво ҳужуми натижасида йўқотилди", дейилади Пентагон тарқатган хабарда.

Бироқ жангарининг ҳақиқатдан ҳалок этилганини бошқа манбалардан тасдиқлашнинг ҳозирча иложи йўқ.

АҚШ Шишанийнинг қаердалиги ҳақида маълумот учун 5 млн доллар ваъда қилган.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Батирашвилининг ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатган, бироқ у тирик бўлиб чиққан эди.

Шишаний интернетда видеомурожат билан чиққан, Президент Путинга "Чеченистон ва Қофқозни қутқариш"га онт ичганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Аш-Шишанийнинг отаси ўғлининг экстремистик ғоялардан узоқда бўлганини айтади.

Сурияга боришдан олдин Шишаний Биркиани қишлоғида яшаган, Гуржистон армиясида хизмат қилган, Қофқоз тоғларида мол боқиб юрган.

Темур Батирашвилининг отаси, ўғли радикал исломдан узоқ бўлганини айтган Би-би-сига. Бундан ташқари у ўғлининг ўлими ҳақида ҳеч қандай хабар олмаган.

"Исломий давлат" гуруҳида чеченистонлик ва марказий осиёликларнинг жами сони бир неча минг деб кўрилади.

ИШИД ёки "Исломий давлат" жангари гуруҳи бу мамлакатлар дохил қатор давлатларда тақиқланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon