"Аш-Шишаний ўлмаган, оғир яраланган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш марказига кўра, ИД раҳбарларидан Аш-Шишаний оғир яраланган, бироқ тирик қолган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги бундан олдин Шишаний Суриянинг шимоли шарқида ўтказилган ҳаво амалиётида ўлдирилгани тўғрисида хабар тарқатганди.

Америка ҳарбийларига кўра, Умар Шишаний сифатида танилган Тархон Батирашвили ўтган ҳафта жума куни Шаддадий яқинидаги ҳаво ҳужумида йўқ қилинган.

Ичида Шишаний бўлганига ишонилган конвой нишонга олинган.

Суриядаги манбаларнинг айтишича, унинг бир қанча қўриқчилари ўлдирилган, лекин жуда оғир яраланган қўмондоннинг ўзи тиббий ёрдам учун Раққага олиб кетилган.

Шишаний Раққада оврўполик жиҳодчи доктордан муолажа оляпти, деган Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш маркази директори Рамий Абдул Раҳмон АПга.

Шишанийнинг ўлдирилгани ҳақидаги хабарларга ИД ҳозирча изоҳ бермаган.

Ўтган йили АҚШ ИД жангари гуруҳидаги "Уруш вазири" лавозимидаги Шишаний дохил қатор юқори мавқедаги қўмондонлар ҳақидаги маълумот учун 5 млн доллар мукофот пул ваъда қилганди.

ИШИД Раққани халифалиги маркази деб билади.

"Исломий давлат"нинг энг шафқатсиз қўмондонларидан бири деб кўриладиган Умар чечен лақабли Шишанийнинг ўлдирилгани ҳақида бундан олдин ҳам бир неча марта айтилган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам Батирашвилининг ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатган, бироқ у тирик бўлиб чиққан эди.

Шишаний интернетда видеомурожат билан чиққан, Президент Путинга "Чеченистон ва Қофқозни қутқариш"га онт ичганди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ишонишича, Шишаний Шаддадийга ИШИД жангариларини қувватлаш учун юборилган.

Шаддадий ўтган ой Сурия Араб коалицияси, Курд кучлари ва исёнчи гуруҳлар томонидан ишғол қилинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ