"Germanwings учувчиси руҳий шифохонага йўлланма олган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Andreas Lubitz

Germanwings ширкати учоғини атайин Алп тоғига бориб уриб ҳалокатга учратган учувчини икки ҳафта олдин шифокор руҳий шифохонага ётиб даволанишни маслаҳат берган.

Бу ҳақда Франция фуқаро авиацияси хавфсизлиги бўйича агентлиги 13 март куни эълон қилган ҳисоботда айтилади.

ВЕА агентлиги ҳисоботида айтилишича, Germanwings ширкатининг 27 ёшли учувчиси Андреас Любицда ҳалокатдан уч ой олдин руҳий тушкунлик аломатлари кўзга ташлана бошлаган.

У бир неча руҳий шифокорга кўринган.

Шифокорлардан бири Любицга 2014 йил декабрида руҳий шифохонага ётиб даволанишни маслаҳат берган.

Аммо Любиц қабулида бўлган психиатрлардан бирортаси ҳам учувчи руҳий даволанишга муҳтож эканлиги ҳақида унинг иш берувчиси Germanwings ширкатини хабардор этмаган.

Germanwings ширкати ҳам, Germanwingsнинг эгаси Lufthansa ҳам Андреас Любиц учишга яроқлилик мақсадида талаб қилинадиган барча синовлардан ўтган, дейдилар.

Франциянинг ВЕА агентлиги ўз ҳисоботида парвозда иштирок этадиган авиаширкатларнинг барча ходимлари саломатлигини жуда синчиклаб текшириб боришни маслаҳат берган.

Ҳалокат 2015 йилнинг 24 мартида содир бўлганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ministerio Interior Francia

Germanwings ширкатининг Барселонадан Дюсселдорфга парвоз қилаётган учоғи Франция Алпларига бориб урилган.

Учоқ бортида 150 инсон бўлган.

4U 9525 рейсидаги самолёт катта тезликда қояга бориб урилган.

Учоқ "қора қутиси"даги ёзувлардан шу нарса аёнлашганки, Андреас Любиц кема командири кабинадан чиқиб кетишини кутиб турган.

Учоқ раҳабари чиққанидан кейин эшикни ичкаридан қулфлаб олган ва учоқни тезлик билан пастлай бошлаган.

Любицдан эшикни очишни талаб қилишган, парвоз диспетчерлари эса учоқ жуда ҳам тез пасайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирганлар.

Худкуш учувчининг учоқ ҳалокатга учраган жойлаги Франция Алпи тоғлигини жуда ҳам яхши билгани хабар қилинган.

У болалигида ота-онаси билан шу ерларга дам олишга боргани айтилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ