Путин Суриядан Россия қўшинларини чиқаришга буюрди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Россия президенти

Россия президенти Владимир Путин 15 мартдан бошлаб Суриядан асосий ҳарбий кучларни чиқариш ҳақида буйруқ берган.

"Мен Мудофаа вазирлиги олдига қўйилган вазифалар умуман тўла бажарилди деб ҳисоблайман. Шунинг учун эртадан бошлаб Сурия Араб Республикасидаги қўшинларимизнинг асосий қисмини олиб чиқишга буйруқ бераман", деб айтган Владимир Путин.

Россия раҳбари бу ҳақда Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирлари Сергей Лавров ҳамда Сергей Шойгу билан учрашувда айтган.

Путиннинг буйруғи Женевада Суриядаги инқирозни ечиш бўйича музокаралар вақтига тўғри келмоқда.

Россия Сурия президенти Башар ал Ассаднинг асосий иттифоқчиси саналади.

Кремлга кўра, айни қарор бўйича Сурия президенти огоҳлантирилган.

Россия Сурия урушига кирар экан, мамлакатдаги зиддиятда Башар ал Ассаднинг қўли баланд кела бошлаганди.

Сурия ҳукумати бир неча минтақаларни исёнкорлардан тортиб олишган муваффақ бўлган эди.

Путинга кўра, Ҳмеймимдаги Россия ҳарбий базаси ва Тартусдаги бандаргоҳи фаолияти тўхтатилмайди.

Унинг айтишича, ҳар икки жой "ҳаводан, денгиз ва ердан" ҳимоя остида бўлиши керак.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ