"Берлин портлаши уюшган жиноятчиликка боғлиқ бўлиши мумкин"

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Олмония полицияси Берлин шаҳридаги автомобил портлашида "террорчилик ўтмиши" исботи йўқлигини айтган.

"Террорчилик ўтмиши бўлганининг исботи йўқ" деб айтган Берлин шаҳри полицияси сўзчиси.

15 март куни эрталабки кўчалар гавжум соатда Берлин ғарбидаги Шарлоттенбург туманида марказга қараб бораётган "Фолксваген Пассат" русумидаги автомобил портлаб кетган.

Оқибатда ҳайдовчи ҳалок бўлган.

Полиция ён-атрофдаги уйларда истиқомат қиладиган аҳолидан деразаларини ёпишни ҳамда кўчага чиқмасликни сўраган.

Бироқ текширувлар яна янги портлаш хавфи йўқлигини кўрсатган.

Портловчи модда ҳаракатланаётган автомобилнинг ички ёки чет қисмида ҳаракатга келган деб кўрилмоқда.

Бошқа ҳеч ким жароҳатланмаган.

Берлин полицияси қотиллик банди бўйича жиноят иши очган.

Ҳайдовчининг 43 ёшда бўлгани айтилмоқда.

Унинг иши бундан олдин гиёҳванд модда ташишга алоқадорлик бўйича полиция томонидан тергов қилингани маълум бўлган.

Терговчилар бу террорчилик амали билан боғлиқ ёки йўқлиги текширилаётганини ҳам хабар қилишган.

Интернет ижтимоий тармоқларида портлаш байкерлар жиноий гуруҳлари ўртасидаги орани очиқ қилиш амали ҳақида гап-сўзлар тарқалган.

Олмония Ички уюшган жиноий гуруҳ фаолияти билан боғлиқлик эҳтимоли ҳам тергов эътиборида эканини хабар қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon