Брунейлик аёллар бошқарган учоқ Саудияга қўнди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Royal Brunei Airlines Instagram
Image caption Бруней ҳаво йўллари ширкатида илк бор фақат аёллардан иборат экипаж ўз учоғини Саудия Арабистонига қўндирди.

Бруней ҳаво йўллари ширкатида илк бор фақат аёллардан иборат экипаж ўз учоғини Саудия Арабистонига қўндирди.

Бу мамлакатда эса аёлларга машина ҳайдаш тақиқланади.

Уч аёл Boeing 787 Dreamliner учоғида Брунейдан Жиддага учган.

Айни авваллари мисли кўрилмаган бу воқеа Бруней Султонлиги миллий мустақиллик байрами кунига тўғри келган.

Саудия Арабистони ўтган йили илк бор аёлларга ҳам сайловларда овоз бериш ҳуқуқини берган эди.

Мингга яқин хотин-қизлан маҳаллий сайловларда ўз номзодларини ҳам рўйхатдан ўтказишганди.

“Катта муваффақият”
Фото муаллифлик ҳуқуқи BRUNEI KRALIYET HAVAYOLLARI
Image caption Тарихий парвоз

Учоқ капитани Шарифа Заренага Сариана Нордин ва Надия Ҳашимлар ёрдам беришган.

Капитан Зарена Буюк Британияда ўқиган ва 2013 йилда Royal Brunei ширкати учоғини Лондондан парвоз қилдирган биринчи аёл бўлганди.

The Brunei Times билан 2012 йилда қилган суҳбатида у учувчи бўлишни асосан “эркаклар уддалашади” деган қараш кенг тарқалгани ҳақида айтганди.

"Бруней аёли сифатида буни мен учун жуда катта бир муваффақият деб биламан. Бу билан биз ёшларга, қизларимизга ҳар қандай орзуга эришиш мумкинлигини кўрсатдик”.

Саудия Арабистони дунёда аёлларнинг автомобил бошқаришларини тақиқлаган ягона мамлакатдир.

Аслида Саудияда аёлларни автомобил бошқаришига қарши расман қонун йўқ, аммо ҳайдовчилик гувоҳномаси фақат эркакларга берилади.

Аммо аёллар автомобил ҳайдаб кўчага чиқишлари билан полиция томонидан тўхтатилиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани учун жаримага тортилишлари мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.com га тўсиқ бўлса, uzbekweb.net га киринг