Толибон бир туман назоратини қўлга киритган

Афғонистон расмийларига кўра, толибларнинг қуролли гуруҳи душанбадан сешанбага ўтар кечаси жанубий Ҳилманд вилоятининг Хонашин туманини қўлга киритган.

Тонг саҳар 4.30да толиблар туман марказидаги ҳукумат назорат постини нишонга олганлар ва уч соатлик жанглардан сўнг уни тўлиқ эгаллаганлар.

Қурбонлар ва яраланганлар ҳақида аниқ маълумот олишнинг иложи йўқ.

2015 йил баҳоридан буён толиблар бутун мамлакат бўйлаб кенг миқёсли ҳужумларни бошлашган.

37 туманни босиб олишга муваффақ бўлганлар.

Айни пайтда яна ўндан ортиқ ҳудудда толиблар ўз назоратини ўрнатишга уринмоқда.

Турли маълумотларга қараганда, Толибон Афғонистон ҳудудининг 30 дан 50 фоизигача ҳудудини назорат қилиб турибди.

Халқаро кучлар Афғонистонни тарк этгач, толибларнинг ҳужумлари кучайган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon