Россия Ироқ курдларига қурол етказди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Россия ироқдаги курд исёнчиларига беш зенит воситаси ва 20 минг снаряд берган, деб хабар қилади РИА Новости Россиянинг Ироқдаги консуллигига таяниб.

Қайд этилишича, Ироқ Курдистонига қурол топшириш Россия элчиси ва "Пешмерга" бош штаби раҳбар ўринбосари иштирокида бўлиб ўтган.

Бешта ЗУ-23-2 зенит воситасидан таркиб топган ускуна 14 мартда етказилганди, деб айтган Ироқдаги Россия консуллиги вакили Эрбиле Артем Григорян.

"Қурол партияси ўтган куни, 14 мартда келтирилган ва Ироқ Курдистони қуролли гуруҳи - Пешмергага бериш режалаштирилган. Қурол Ироқ ва Россия элчилари ҳамда пешмерга раҳбари иштирокида топширилди", деган у журналистларга.

Туркия курд исёнчиларини ўзига таҳдид сифатида кўради ва ўнлаб инсонлар нобуд бўлган ўтган ҳафтадаги Анқара портлашида ҳам курд жангариларини айблаганди.

13 мартда содир этилган портлашдан сўнг Туркия Ироқ шимолидаги курд исёнчилари манзилларини ҳаво ҳужумларига тутган.

Қандил ва Ҳора бўлгаларидаги қурол-аслаҳа омборлари дохил 18 жойни нишонга олишда 11 учоқ иштирок этди, деб хабар берган Туркия ҳарбийлари.

Олдинроқ турк қуролли кучлари Туркиянинг Сурия билан чегарасидаги курд манзилларига қарши артиллерия ҳужумларини амалга оширгандилар.

Бироқ Туркия ҳаракатини минтақадаги нуфузли ўйинчилар аралашган Суриядаги вазият мураккаблаштиради.

Феврал ойи бошида АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби Суриядаги "Демократик иттифоқ" курд партиясини террористик ташкилот деб ҳисобламаслигини билдирган эди.

Бунга жавобан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон АҚШни кескин танқид қилган.

Қўшма Штатлар Сурия курдларини "Исломий давлат" экстремистик гуруҳига қарши курашувчи муҳим кучлардан деб ҳисоблайди.

Курдлар ўзларининг мустақил давлатларини тузишни хоҳлайдилар. Улар Сурия, Ироқ ва Туркияга қарашли курдлар яшайдиган ҳудудларни қўшилишини истайди.

16 март куни Сурия шимолидаги ҳудудни назорат қиладиган Курд кучлари бу минтақани федерал деб эълон қилишини айтди. Бунга сабаб ўзларини Женева тинчлик музокараларига чақирилмагани билан изоҳлаганлар.

Шу ҳафта бошида Президент Путин тўсатдан Россиянинг асосий кучларини Суриядан чиқаришга буйруқ берган.

Ҳамма учун кутилмаган бу қарор Россиянинг Сурияда кўзлаган мақсадига эришилгани билан изоҳланган.

Шу билан бирга "Исломий давлат" ва бошқа жангари гуруҳларга қарши ҳужумлар давом этиши айтилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondonbbcuzbek.com га тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.net га киринг

Бу мавзуда батафсилроқ