Анқара ҳужуми учун “курд жангари гуруҳи масъул”

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 37 инсон ҳалок бўлган Анқара портлашларидан сўнг "терроризмни тиз чўктириш"га ваъда берган.

Курд жангари ТАК гуруҳи Туркия пойтахти Анқарадаги Якшанба куни рўй берган бомба ҳужуми учун масъулиятни ўз бўйнига олган.

Курд жангари гуруҳи 37 инсоннинг ёстиғини қуритган ҳужумни мамлакат жанубий шарқидаги минтақаларда ҳукумат қўшинларининг ҳарбий амалиётларга жавобан қасос амали дея таърифлаган.

ТАК Курдистон Ишчилар партияси (ПКК)дан ажралиб чиққан гуруҳ экани айтилади.

Айни гуруҳ Анқарада ўтган ой амалга оширилган бошқа бир ҳужум учун ҳам жавобгарлигини тан олган эди.

Мулозимлар эса сўнгги ҳужумда ПККни айблашган эди.

Якшанба оқшомида худкуш ҳужумчи бўлган машина Туркия пойтахтининг икки муҳим транспорт тизими туташган жой ва тижорат марказида портлатилганди.

Ўнлаб жароҳатланган одамлар ҳамон шифохоналарда экани айтилади.

ТАК гуруҳи ўз бомба ҳужуми хавфсизлик кучларига қаратилгани, оддий одамларни нишонга олмаганини даъво қилган.

Аммо айни гуруҳ бу каби ҳужумларда келажакда ҳам тинч аҳоли қурбон бўлиши билан огоҳлантирган.

Шу ҳафта бошларида бу ҳужумга алоқадорлик гумонлари билан 11 киши ҳибс этилганди.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 37 инсон ҳалок бўлган Анқара портлашларидан сўнг "терроризмни тиз чўктириш"га ваъда берган.

Жаноб Эрдўғон, худкушлик ҳужуми Туркия хавфсизлик кучларининг қатъиятини оширади, деган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.com га тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.net га киринг

Бу мавзуда батафсилроқ