"Қундуздаги касалхонани бомбалаган ҳарбийлар жазоланди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Америка Мудофаа вазирлиги Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги касалхонани ҳаво ҳужумига тутган ҳарбийларини жазолаганини айтган.

Бироқ тафсилотлари ошкор этилмаган.

"Чегара билмас шифокорлар" ташкилотининг Қундуздаги касалхонаси ўтган йил АҚШ кучлари томонидан нишонга олиниши туфайли 42 инсон ҳалок бўлган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Америка Мудофаа вазирлигига кўра, ҳарбийлари касалхонани тасодифан бомбалаганлар. Бироқ ҳужумга алоқадор бирорта ҳам ҳарбийга айблов эълон қилинмаган.

Айни пайтда қандай жазо ҳақида гап кетаётгани ноаниқ.

Ассошиэйтед пресснинг хабар беришича, ҳарбийларга жазо уларнинг хизмат вазифаларига талуқли бўлиши мумкин.

Аскарларнинг баъзиларига расман ҳайфсан берилган, бошқалари вазифасидан четлаштирилган.

Жазоланганлар орасида зобит ва сержантлар бўлиб, бирорта ҳам генералга жазо берилмаган.

"Чегара билмас шифокорлар" вакилига кўра, АҚШ ҳарбий идораси аниқ маълумот чиқармагунча ташкилот бу ҳақда изоҳ бермайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи MSF

Ўтган йил 3 октябрда Америка ҳаво ҳужуми натижасида 14 шифокор, 24 бемор ва 4 санитар ходим ҳалок бўлганди.

АҚШ Президенти Барак Обама ҳужум учун "Чегара билмас шифокорлар"дан узр сўраган.

Уруш жинояти

Ташкилот касалхонага ҳужумни уруш жинояти деб атаган ва уни халқаро текшириш лозимлигини таъкидлаган.

"Чегара билмас шифокорлар"га кўра, 22 инсон ўлимига олиб келган ҳаво ҳужумлари бўйича текширувни Фактларни аниқлаш бўйича Халқаро инсонпарварлик комиссияси(International Humanitarian Fact-Finding Commission (IHFFC) ўтказиши керак деган.

Халқаро хайрия ташкилоти ўзининг 12 ходими ва 10 беморни ўлдирган ҳужумлар бўйича на АҚШнинг, на НАТО ёки Афғон ҳарбийларининг текширувига ишонмаслигини билдирган.

Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Жон Кэмпбелл айтишича, Қундузга ҳаво ҳужуми Афғон ҳарбийларининг сўрови бўйича амалга оширилган ва Афғон ҳарбийлари ўзларининг Толибон жангарилари томонидан ҳужумга тутилаётганини хабар қилиб ёрдам сўраганлар.

Генерал Кэмпбелл сўзларига кўра, Америка ҳарбийлари шифохонага атайин ҳужум қилмаганлар.

Нишонга шифохонага яқин жойдаги Толибон жангарилари олингани айтилган.

"Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти эса шифохона ҳудудида Толибон жангарилари бўлмаган, дейди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondonbbcuzbek.com га тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.net га киринг

Бу мавзуда батафсилроқ