Ростов-Дон: Учоқ "қора қути"си топилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Россия Тергов қўмитаси Boeing 737-800 учоғининг Ростов-Донда ҳалокатга учраши бўйича жиноий иш қўзғаган.

Бортида 62 инсон бўлган учоқ 19 март эрталаб Ростов-Донда ҳалокатга учраган.

Расмийларга кўра, ҳаво транспортидан фойдаланиш ва хавфсизлик қоидалари бузилгани инсонлар ўлимига олиб келгани устидан жиноий иш очилган.

Олдинроқ экипажнинг мураккаб об-ҳаво шароитида йўл қўйган хатоси ҳалокатга сабаб бўлгани айтилган эди.

Авиаҳалокат Москва вақти билан тонгги соат 3.40 да содир бўлган.

Учоқ Ростов аэропортига қўниш чоғи ҳалокатга учраган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Россия Тергов Қўмитаси вакили Маркиннинг айтишича, учоқ ерга урилиб бўлакланиб кетган.

55 йўловчи ва 7 экипаж аъзоларининг ҳаммаси ҳалок бўлганлар. Йўловчиларнинг аксарияти россияликлар, бир ўзбекистонлик ва украиналик фуқаро бўлгани аниқланган.

Экипаж аъзоларининг ҳаммаси хорижлик.

FlyDubai авиаширкатига қарашли учоқ билан авиаҳалокат биринчи бор содир бўлган.

Мутахассислар ёмон об-ҳаво шароити ҳалокатга сабаб бўлгани эҳтимолини айтмоқдалар.

Учоқ "қора қути"си топилган.

Кейинроқ маълум бўлишича, Москвадан Ростов-Донга парвоз қилган "Аэрофлот" ширкатининг Sukhoi Superjet 100-95 учоғи ҳам уч марта қўнишга ҳаракат қилган.

Ниҳоят Краснодар аэропортига қўнишга мажбур бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг