Обама Кубага тарихий сафар қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reproducao

Қўшма Штатлар Президенти Барак Обама Кубага тарихий сафарини бошлаган.

Бу АҚШ Президентининг ўтган 88 йил ичида Кубага биринчи бор расмий сафар қилиши бўлади.

Сўнгги бор Кубада бўлган америкалик президент Каовин Кулиж бўлиб, у 1928 йилда расмий сафар билан келган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Икки кунлик ташрифи давомида Обама Куба раҳбари Раул Кастро билан музокаралар ўтказади.

Бироқ Куба инқилобидан кейин мамлакатни бошқарган унинг акаси Фидел Кастро билан учрашув режалаштирилмаган.

Обама сафари кун тартибида Кубада савдо ва сиёсий ислоҳотларни муҳокама қилиш туради.

Обаманинг Кубага келишидан бир неча соат олдин "Оқ либосдаги аёллар" сиёсий маҳкумлар хотинлари томонидан тузилган гуруҳ ташкил қилган акциянинг ўнлаб қатнашчилари ушланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Журналистларнинг таъкидлашича, Обаманинг ташрифи Америка-Куба муносабатларида кескин бурилиш ясайди.

Би-би-сининг Шимолий Америка бўйича таҳлилчиси Жон Сопелга кўра, бу сафарнинг аҳамиятини баҳолаш шунинг учун мушкулки, бир ярим йил олдин ҳам АҚШ Президентининг қадами Куба заминига етиши амалга ошмайдиган иш бўлиб туюлганди.

Душанба куни Барак Обама ва Раул Кастро тантанали маросимда ёнма-ён ўтирадилар, шунингдек, биргаликда матбуот анжумани ўтказадилар.

Барак Обама Куба ҳукуматининг қандай муносабат билдиришидан қатъий назар кубалик диссидентлар билан учрашиши олдиндан маълум қилинган.

Бу учрашувда сиёсий маҳкумларнинг аёллари ҳам иштирок этишлари кутилади.

Кубаликлар Обаманинг ташрифини катта қизиқиш билан кутиб олганлар.

Икки мамлакат ўртасидаги расмий ва дипломатик муносабатлар ўрнатишда сезиларли силжиш бўлган бўлса ҳам, Америка-Куба муносабатлари тўлиқ изга тушиб кетиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, деб айтади Би би си таҳлилчиси Жон Сопел.

Американинг Кубага 54 йил олдин киргизган иқтисодий эмбаргоси ҳамон амал қилади. Жазо чоралари конгрессдаги овоз бериш билан бекор қилиниши мумкин.

Куба Американинг Гуантанамодаги денгиз ҳарбий базаси томонидан ишғол қилинганидан норозилик билдириб келади.

2014 йил декабрда Барак Обама ва Раул Кастро 1959 йилдан бери амалда тўхтаб қолган муносабатларни илиқлаштиришни бошлашга келишгандилар.

1959 йил Фидел Кастро ва унинг сафдошлари Кубада америкапарст ҳокимиятни ағдариб ташлаганди.

Ўтган йил АҚШ ва Куба ўртасида телекоммуникация соҳасида бир қатор лойиҳалар имзоланган, доимий тижорий авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича келишилган ҳамда атроф муҳит ва хавфсизлик масалаларида ҳамкорликни кенгайтиришни маъқуллагандилар.

17 март куни Обаманинг Куба Президентига мактуби Куба инқилобидан кейин амалга оширилган дастлабки почта авиарейси билан манзилга етказилган.

Кубада икки меҳмонхона очишга келишган Starwood Hotels & Resorts Worldwide 1959 йилдан буён биринчи бор Куба ҳукумати билан шартнома имзолаган америка ширкати бўлган.

2015 йилда АҚШ Гаванада яна элчихонасини очган, бир ойдан сўнг Куба ҳам Вашингтонда ўзининг элчихонаси фаолиятини бошлаган.

Обама эълон қилган режалар орасида Кубани терроризмни молиялаштирадиган давлатлар рўйхатидан чиқариш, Кубага америкалик фуқароларнинг боришини енгиллаштириш, молиявий чекловларни камайтириб, телекоммуникация алоқаларини ошириш ва савдо эмбаргосини бекор қилиш бўйича ҳаракатларни тезлаштириш кабилар бор.

АҚШнинг Куба билан дипломатик ва иқтисодий муносабатларни нормаллаштириш чоралари Рим Папаси Францисконинг бевосита аралашуви ортидан юз берган.

Обама сафари вақтида Куба инқилоби раҳбари Фидел Кастронинг Венесуэла Президенти Николас Мадуро билан учрашуви белгилангани Куба Коммунистик партияси раҳбарияти бир хил фикрда эмаслигини кўрсатади.

Кубадаги оммавий ахборот воситалари Фидел Кастро ва Николас Мадуро суратларини босишган.

Сўнгги бор Кубага келган америкалик президент Каовин Кулиж бўлиб, 1928 йилда келган эди.

Икки кунлик ташрифи давомида Обама Куба раҳбари Раул Кастро билан музокаралар ўтказади.

Бироқ Куба инқилобидан кейин мамлакатни бошқарган унинг акаси Фидел Кастро билан учрашув режалаштирилмаган.

Обама сафари кун тартибида Кубада савдо ва сиёсий ислоҳотларни муҳокама қилиш туради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Обаманинг Кубага келишидан бир неча соат олдин "Оқ либосдаги аёллар" сиёсий маҳкумлар хотинлари томонидан тузилган гуруҳ ташкил қилган акциянинг ўнлаб қатнашчилари ушланган.

Журналистларнинг таъкидлашича, Обаманинг ташрифи Америка-Куба муносабатларида кескин бурилиш ясайди.

Би-би-сининг Шимолий Америка бўйича таҳлилчиси Жон Сопелга кўра, бу сафарнинг аҳамиятини баҳолаш шунинг учун мушкулки, бир ярим йил олдин ҳам АҚШ Президентининг қадами Куба заминига етиши амалга ошмайдиган бўлиб туюлганди.

Душанба куни Барак Обама ва Раул Кастро тантанали маросимда ёнма-ён ўтирадилар, шунингдек, биргаликда матбуот анжумани ўтказадилар.

Барак Обама Куба ҳукуматининг қандай муносабат билдиришидан қатъий назар кубалик диссидентлар билан учрашиши олдиндан маълум қилинган.

Бу учрашувда сиёсий маҳкумларнинг аёллари ҳам иштирок этишлари кутилади.

Икки мамлакат ўртасидаги расмий ва дипломатик муносабатлар ўрнатишда сезиларли силжиш бўлган бўлса ҳам, Америка-Куба муносабатлари тўлиқ изга тушиб кетиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, деб айтади Би би си таҳлилчиси Жон Сопел.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Американинг Кубага 54 йил олдин киргизган иқтисодий эмбаргоси ҳамон амал қилади. Жазо чоралари конгрессдаги овоз бериш билан юекор қилиниши мумкин.

Куба Американинг Гуантанамодаги денгиз ҳарбий базаси томонидан ишғол қилинганидан норозилик билдириб келади.

2014 йил декабрда Барак Обама ва Раул Кастро 1959 йилдан бери амалда тўхтаб қолган муносабатларни илиқлаштиришни бошлашга келишгандилар. 1959 йил Фидел Кастро ва унинг сафдошлари Кубада америкапарст ҳокимиятни ағдариб ташлаганди.

Ўтган йил АҚШ ва Куба ўртасида телекоммуникация соҳасида бир қатор лойиҳалар имзоланган, доимий тижорий авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича келишилган ҳамда атроф муҳит ва хавфсизлик масалаларида ҳамкорликни кенгайтиришни маъқуллагандилар.

17 март куни Обаманинг Куба Президентига мактуби Куба инқилобидан кейин амалга оширилган дастлабки почта авиарейси билан манзилга етказилган.

Кубада икки меҳмонхона очишга келишган Starwood Hotels & Resorts Worldwide 1959 йилдан буён биринчи бор Куба ҳукумати билан шартнома имзолаган америка ширкати бўлган.

2015 йилда АҚШ Гаванада яна элчихонасини очган, бир ойдан сўнг Куба ҳам Вашингтонда ўзининг элчихонаси фаолиятини бошлаган.

Обама эълон қилган режалар орасида Кубани терроризмни молиялаштирадиган давлатлар рўйхатидан чиқариш, Кубага америкалик фуқароларнинг боришини енгиллаштириш, молиявий чекловларни камайтириб, телекоммуникация алоқаларини ошириш ва савдо эмбаргосини бекор қилиш бўйича ҳаракатларни тезлаштириш кабилар бор.

АҚШнинг Куба билан дипломатик ва иқтисодий муносабатларни нормаллаштириш чоралари Рим Папаси Францисконинг бевосита аралашуви ортидан юз берган.

Обама сафари вақтида Куба инқилоби раҳбари Фидел Кастронинг Венесуэла Президенти Николас Мадуро билан учрашуви белгилангани Куба Коммунистик партияси раҳбарияти бир хил фикрда эмаслигини кўрсатади.

Кубадаги оммавий ахборот воситалари Фидел Кастро ва Николас Мадуро суратларини босишган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ