Париж ҳужумлари: "Абдусаломнинг кўрсатмаси олтиндан қиммат"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ўтган йилги Париж ҳужумларида алоқадорликда гумонланиб ўтган ҳафтада Бельгияда ҳибсга олинган Салоҳ Абдусаломинг кўрсатмалари текширувчилар учун олтиндан қиммат", деб айтган унинг ҳимоячиси.

"У терговчилар билан ҳамкорлик қиляпти ва сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланмаяпти", дейди адвокат Свен Мэри.

Абдусалом Брюсселдаги хонадонлардан бирида полиция амалиёти чоғида яраланган ва ушланган эди.

Қидирувда бўлган шахслардан фақат Салоҳ Абдусалом амалиёт чоғи тирик қолгани айтилган.

Шу билан бирга, ҳимоячи Мэри жазони енгиллаштириш эвазига Абдусалом полицияга маълумот берувчи бўлишга рози бўлгани ҳақидаги оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларни рад этган.

Бельгияда туғилган ва Франция фуқаролиги бўлган 26 яшар Салоҳ Абдусалом Париж ҳужумларидан кейин бутун Оврўпо бўйлаб қидирувга берилди.

Ўтган ҳафта қўлга тушган Абдусалом ўзининг Францияга экстрадиция этилишини хоҳламаётганини айтган ҳимоячиси.

"Бироқ эртами кеч у албатта Францияга берилади, лекин буни ҳакам ҳал қилади", деган у.

Адвокат Мэри шунингдек, Абдусалом ўзини Франциядаги стадионда портлатмоқчи бўлгани ва кейин бу ниятидан қайтгани ҳақида гапирганларини прокурор Франсуа Молен журналистларга етказганини қоралаган ва маҳкамага бериш билан таҳдид қилган.

Мэрига кўра, бу нарсанинг ҳаммага ошкор қилиниши кондиденциаллик принципига зиддир. Прокурор Молен эса текширув қандай бораётганини ҳаққоний ёритиш ҳуқуқи борлигини айтган.

Терговда аниқ бўлишича, Абдусалом икки марта Будапештга борган ва ўтган йил сентябрида машинани ижарага олган.

Машинада у билан бирга Самира Бузида ва Суфиан Каял номига сохта Бельгия ҳужжати бўлган икки киши борган. ДНК ташҳислари Суфиан Каял - Нажим Лашрау эканини аниқлаган. Нажим 1991 йилда туғилган, 2013 йил февралида Сурияда бўлиб қайтган.

Самир Бузид эса 15 март куни Брюсселда полиция амалиёти чоғи ўлдирилган Муҳаммад Белқаида бўлиши эҳтимолга яқин.

Лашрау айни вақтда қидирилмоқда. Қидирувда шунингдек, Муҳаммад Абрини исми шарифли шахс бўлиб, Париж ҳужумларидан икки кун олдин Салоҳ Абдусалом билан бирга автозаправкада видеокамерага тушиб қолган.

Бельгия полицияси бу шахсларни қаерда бўлса ҳам кўрганларни дарҳол хабар беришларини сўраган.

Париж ҳужумларида иштирок этган 9 киши ўлдирилган. Икки киши қидирилмоқда, бир киши ушланган.

Франция Президенти Франсуа Олландга кўра, террористик оқимга алоқадорлар сони дастлаб ўйланганидан анча кўплиги ошкор бўлар экан, Абдусалом имкони борича тезроқ Францияга экстрадиция қилиниши керак.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ