Дунё янгиликлари қисқа сатрларда

Жаҳонда рўй берган муҳим воқеаларнинг қисқа мундарижаси

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Женевада БМТнинг суриялик қочқинларни ерлаштиришга бағишланган халқаро анжуман очилган. Бирлашган Миллатлар Бош котиби Пан Ги Мун халқаро ҳамжамиятни қочқинларга кўпроқ ёрдам беришга чақирган. Жаноб Пан қочқинлар инқирозининг асосий оғирлиги қўшни давлатларга тушаётганини айтиб, уларга кўпроқ молиявий ва сиёсий дастак бериш лозимлигини урғулаган.

Озарбайжоннинг таниқли ёзувчиси Акрам Айлисли Баку ҳаво қўналғасида ҳибсга олинган. 78 ёшли ёзувчини Озарбайжон президенти 2013 йилда халқ ёзувчиси унвонидан маҳрум этганди. Адибнинг “айби” китобда арманларнинг озарилар томонидан қирғин қилиниши ҳақида ёзгани бўлган. Китоб 1990-йилларда Тоғли Қорабоғда юз берган озари-арман урушини арманлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳикоя қилади.

Эроннинг Олий руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳаменейининг айтишича, Эроннинг келажаги ракеталарда эмас, балки музокараларда деб ишонаётганлар янглишади. У бу каби фикрда бўлган эронликларни ё жоҳил, ё-да хоин деб атаган. Бир неча кун аввал собиқ президент Акбар Али Рафсанжоний Эроннинг келажаги ракеталардамас, балки мулоқотдадир, деб айтган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи elvis

Мянмар ёки Бирманинг янги президенти Хтин Кйав демократияга ўтиш жараёнини давом эттиришга ваъда берган. У миллий муроса ва констуцияни ўзгартириш устида ишлашини айтган. Жорий конститутция ҳарбийларга ҳаддан ташқари кўп ваколат беради. Хтин Кйав ярим асрдан кўпроқ вақт мобайнида биринчи марта президентликка сайланган фуқаровий шахсдир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Қибрисдаги маҳкама сешанба куни йўловчи учоқнинг оролга олиб қочилиши юзасидан мисрлик шахсни саккиз кунга ҳибсда қолдирган. Сайф ал-Дин Мустафонинг руҳий жиҳатдан беқарорлиги айтилади. У Александрияда сохта портловчи моддалар билан учоққа чиқишда гумон қилинмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи epa

Покистон пойтахти Исломободда қаттиққўл исломий намойишчилар расмийларнинг қаршилигига қарамай, намойишларни давом эттиришларини айтишган. Улар шаккокликда айбланган насроний аёлнинг осилишини талаб қилишмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг