Гаровга олинган Миср учоғи Қибрисга қўндирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Мисрнинг Александрия шаҳридан Қоҳирага парвоз қилган учоқ гаровга олинган.

Хабар қилинишича, худкушлик белбоғи билан учоқни портлатишга таҳдид қилган шахс парвоз йўналишини ўзгартиришни талаб қилган.

Қибриснинг Ларнака аэропортига қўндирилганидан кейин аксар йўловчилар озод этилганлар.

A320 учоғида 81 йўловчи, 7 экипаж аъзоси бўлган.

EgyptAir ширкати хабар қилишича, музокаралар натижасида учоқдагиларни озод қилишга муваффақ бўлинган.

Учоқ бортида фақат тўрт хорижий фуқаро ва экипаж аъзолари қолгани хабар қилинмоқда.

Гаровга олиш ҳодисаси маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8:30 ларда юз берган.

MS181 йўналишидаги учоқнинг Александриядан Қоҳирага, Қоҳирадан Саудия Арабистонига парвози мўлжалланган.

Ларнакага қўнганидан кейин биринчи бўлиб учоқдан болалар ва аёллар чиқариб юборилганлар.

Учоқ бортида камида бир шахсда худкушлик белбоғи борлиги айтилган.

Дастлабки хабарларда гаровгирнинг Ливия фуқароси экани айтилганди, Миср давлат ахборот агентлиги учоқни портлатиш билан таҳдид қилган шахснинг Миср ватандоши экани ҳақида хабар тарқатган.

Бир неча соатлик музокаралардан кейин учоқдаги барча инсонлар озод этилганлар, гаровгирнинг ўзи Қибрис махсус хавфсизлик кучларига таслим бўлган.

Гаровгирнинг Сайф Элдин Мустафо экани, ўзини портлатиш билан таҳдид қилган худкушлик белбоғи сохта экани маълум бўлган.

У Қибрисда яшаётган аёл(собиқ рафиқаси деб тахмин қилинмоқда)га араб тилида ёзилган хатни етказиб беришни талаб қилган.

Бироздан кейин аэропортга ўша аёлнинг ўзи олиб келинган.

"Учоқни олиб қочиш терроризм билан боғлиқ эмас. Бунинг ҳаммаси аёл туфайли юз берган", деб айтган Қибрис Президенти Ниос Анастасиадис".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг