300 минг россиялик "грин кард"га топширган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Америкада доимий яшаш ҳуқуқини берувчи "грин кард" деб аталувчи лотереяни ютиш умидида 330 минг россиялик ариза топширди, деб хабар беради Москвадаги АҚШ элчихонаси расмийси Уилл Стивенс Твиттерда.

Бу ўтган йилдагидан 24 фоизга кўп дегани.

Уилл Стивенснинг хабарини АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол бўлишган. "Қарая! Улкан рақам. Қизиқ, Россияга кўчишни хоҳлаб нечта америкалик ариза топширди экан?"- деб ёзади собиқ элчи.

Фото муаллифлик ҳуқуқи getty

New World Wealth ширкати ҳисобига қараганда, ўтган йил Россияни икки мингта долларли миллионерлар тарк этган.

Миллионерлари чиқиб кетаётган давлатлар орасида Россия Франция, Хитой, Италия, Ҳиндистон ва Юнонистондан кейин олтинчи ўринни эгаллаган.

Миллионерларнинг мамлакатни тарк этишлари аввало иқтисодий инқироз ва мамлакатдаги сиёсий вазиятга боғлиқлиги айтилган.

Ҳозирда Россиянинг ўзида 127 минг миллионерлар қолган, дейилади New World Wealth ҳисоботида.

Ширкат 2014 йилги ҳисоботида Россиядаги жаъми миллионерларнинг сонини 158 мингтага баҳолаган.

Биргина 2013 йилдан 2014 йилгача бўлган вақт оралиғида бойлиги бир миллион доллардан ошиб кетган россиялик миллионерларнинг сони қарийб икки баробарига ортганини айтганди.

Янги ҳисобот муаллифлари Россиядаги миллионерлар билан боғлиқ мавжуд воқеъликни “давлатнинг маҳаллий бизнесга носоғлом аралашуви” билан боғлашмоқда.

Уларга кўра, бундан ташқари, бизнес аҳлини Россия сиёсатидаги Америкага қарши оҳанглар ҳам чўчитмай қолмаган.

Ҳисоботда айтилишича, худди ана шу ҳолат чет эллик сармоядорларни Россияга ётирим киритишдан орқага қайтараётган яна бир муҳим омилга айланган.

Улар қаторида хорижий ширкатлар ҳам Россия бозорига киришдан қўрқиб қолишган.

Устига устак, ‘New World Wealth’ консалтинг ширкатининг сўнгги ҳисоботи жаҳон бозоридаги нефть нархлари ва Украина инқирози юзасидан Ғарб томонидан устма-уст жорий этилган санкциялар аллақачон Россия иқтисодига жиддий зарба бериб улгурган бир пайтга тўғри келган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ