Панама Ҳужжатлари: сиздирма казоларнинг солиқ паноҳларини фош этади

Ричард Билтон (Би-би-сининг Панорама дастури)

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Панама Ҳужжатлари: сиздирма казоларнинг солиқ паноҳларини фош этади

Махфий ҳужжатларнинг улкан сиздирмаси бой ва қудратга эгалар ўз бойликларини яшириш учун солиқ паноҳларини қай тарзда ишлатишларини фош этади.

Ўн бир миллион ҳужжат дунёнинг энг махфий ширкатлари бўлмиш Панаманинг Mossack Fonseca юридик агентлигиндан сиздирилган.

Бу ҳужжатлар Mossack Fonseca нинг қай тарзда мижозларига пулларни ювишда, жазо чораларини четлаб ўтишда ва солиқлардан бўйин товлашда ёрдам берганини кўрсатади.

Ширкатнинг айтишича, у 40 йил давомида бенуқсон ишлаб келган ва ҳеч қачон жиноий қилмишларда айбланмаган.

Ҳужжатлар 72 жорий ва собиқ давлат бошлиғига алоқадордир, булар қаторида ўз мамалкатларини талон-тарож қилишда айбланган диктаторлар ҳам бордир.

Джералд Райл (Gerard Ryle), ICIJ ё Журналист-терговчиларининг Халқаро Консорциуми директорининг айтишича, ҳужжатлар Mossack Fonseca нинг ўтган 40 йил давомидаги кундалик ишини акс эттиради.

"Ўйлашимча сиздирма оффшор дунёсига қаратилган эҳтимол энг катта зарба бўлиши мумкин, чунки ҳужжатлар кўлами улкандир” – деган у.

Панама Ҳужжатлари – бой ва қудратлиларнинг солиқ паноҳлари фош этилган

Панамада жойлашган Mossack Fonseca юридик ширкатига таалуқли ўн бир миллион ҳужжат Олмониянинг Зюддойче цайтунг (Suddeutsche Zeitung) газетасига узатилган ва бу газета уларни Тергаш Журналистларининг Халқаро Консорциуми билан баҳам кўрган. Би-би-сининг Панорама (Panorama) программаси 78 мамлакатнинг 107 медиа ташкилотлари орасида бу ҳужжатларни тафтиш этмоқда. Би-би-си сиздирма манбасидан хабардор эмас.

  • Ҳужжатлар ширкатнинг қай тарзда мижозларига пулларни ювишда, жазо чораларини четлаб ўтишда ва солиқлардан бўйин товлашда ёрдам берганини кўрсатади.
  • Mossack Fonseca нинг айтишича, у 40 йил давомида бенуқсон ишлаб келган ва ҳеч қачон жиноий қилмишларда айблангмаган.
  • Панама Ҳужжатлари: Тўлиқ ёритиш; Twitter да #PanamaPapers;

Маълумотлар таркибида Мисрнинг собиқ Президенти Ҳусни Муборак, Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддофи ва Сурия Президенти Башар ал-Ассад оилалари ва яқинларига боғлиқ махфий оффшор ширкатлари мавжуд.

Россияга боғлиқ излар

Бунда шунингдек, бир миллиард долларга тенглиги шубҳа қилинган пул ювиш гуруҳи (ҳалқаси) Россия банки томонидан бошқарилгани ва президент Путинга яқин шахслар ҳам алоқадорлиги намоён бўлади.

Айни амалиёт Банк Россия томонидан бошқарилган.

Бу банк Россия томонидан Қримнинг қўшиб олиниши ортидан АҚШ ва Оврўпо Иттифоқининг жазо чоралари нишони эди.

Ҳужжатларда илк бор банк қандай бошқарилгани ошкор бўлади.

Пуллар оффшор ширкатлар орқали ўтган, икки ширкат Россия президентининг яқин дўстларига тегишли бўлган.

Виолончель чаладиган мусиқачи Сергей Ролгудин Владимир Путиннинг ўсмирлик давридан бери дўсти бўлгани айтилади.

У Путиннинг қизи Марияни чўқинтирган отаси саналади.

Ҳужжатларда Ролгудиннинг шахсан ўзи бу каби шубҳали лойиҳа ва келишувлардан юз миллионлаб доллар фойда кўргани айтилади.

Аммо Ролгудиннинг ширкатлари ошкор этган ҳужжатларда “Ширкат корпоратив ниқоб бўлиб, мақсад ширкат эгасининг шахси ва шахсий дахлсизлигини ҳимоя қилишдир”, дейилади.

Кўпроқ билмоқчи бўлсангиз: Putin associates linked to 'money laundering'

Исландияга боғлиқ излар

Mossack Fonseca ҳужжатларида шунингдек, Исландия Бош вазири Сигмюндюр Гюннлёйгссона ўз мамлакатининг молиявий ёрдам билан қутқарилган банкларида очиқланмаган манфаатларга эга бўлгани кўринади.

Сигмюндюр Гюннлёйгссона ўз давлати банкларидаги миллионлаб доллар сармояни махфий оффшор ширкатларда сақлашда айбланган эди.

Сизиб чиққан ҳужжатларда Сигмюндюр Гюннлёйгссона ва рафиқаси 2007 йилда оффшор Wintris ширкатини сотиб олишгани аён бўлади.

У 2009 йилда парламентга аъзо бўлар экан, айни ширкатда ўз манфаатлари борлигини очиқлмаган.

Орадан саккиз ой ўтиб, бу ширкатдаги 50 фоиз ҳиссаларини ўз рафиқасига бир долларга сотиб юборади.

Сигмюндюр Гюннлёйгссона ҳозир истеъфога чиқиши талаб қилинмоқда.

У ҳеч қандай қонунни бузмагани ва рафиқаси молиявий фойда кўрмаганини урғуламоқда.

Сигмюндюр Гюннлёйгссона рафиқаси 2015 йилда имзолаган ҳужжатда миллионлаб долларлик мерос маблағи бу оффшор ширкатга сармоя ўлароқ киргани кўринади.

'Бенуқсон'

Бунга қўшимча Mossack Fonseca 1 миллион 800 минг “пулдор шахс” хизматларини таклиф қилган.

Яъни, ширкатнинг ҳақиқий эгаси банкдан ўз шахсини очиқламасдан нақд пул олиши мумкин бўлган.

Mossack Fonseca доим ўз таркибида бўлган ширкатлари солиқдан бўйин товлаш, пул ювиш, террорчиликни молиялаш ва ё бошқа ноқонуний амаллар учун суистеъмол қилинмаслигини кафолатлаш йўлида халқаро протоколларга риоя қилганини айтиб келади.

Ширкат барча лойиҳаларда аввалдан лозим бўлган текширувларни ўтказганини урғулар экан, айни пайтда ўз хизматларинидан нотўғри фойдаланганидан афсусларини изҳор этган.

"Mossack Fonseca 40 йилдан бери ўз ватанимиз ва фаолиятимиз бўлган бошқа жойларда бенуқсон ишлаб келди. Бизнинг ширкат ҳеч қачон жиноий амалларда айбланмаган ва ё маҳкамага тортилмаган”.

“Агар биз шубҳали фаолият ва ёки ноқонуний амалиётган гувоҳ бўлсак, биз бундан тегишли идоралардаги мулозимларни зудлик билан огоҳ этамиз. Шунингдек, агар мулозимлар бизга қонунбузарлик эҳтимоллари бўйича мурожаат қилишса, биз улар билан тўла ҳамкорлик қиламиз”.

Mossack Fonsecaга кўра, оффшор ширкатлар бутун дунёда мавжуд ва улар турфа қонуний мақсадларда фаолият қилишади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.