Учоқ гаровгири Мисрга экстрадиция қилинади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Қибрис расмийлари йўловчи учоғини гаровга олиб йўналишини ўзгартиришга мажбур қилган Саиф ал-Дин Мустафони Миср ҳукуматига топширишга розилик берган.

Ҳодиса 29 март куни содир бўлганди.

Миср ичкари йўналишида парвоз қиладиган EgyptAir авиаширкатининг А320 учоғи Александрия шаҳри аэропортидан пойтахт Қоҳирага йўл олган.

Учоқ ҳавога кўтарилиши билан йўловчилардан бири танасида худкуш ҳужумчилар ўзини ўзи портлатадиган белбоғи борлигини айтиб парвоз йўналишини ўзгартиришни талаб қилган, акс ҳолда учоқни портлатиш билан таҳдид этган.

Учоқ бортида 56 йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Учоқ Қибриснинг Ларнака аэропортига қўнган.

Гаровгир Саиф ал-Дин Мустафо учоқдаги йўловчиларнинг кўпчилигини қўйиб юборган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Бир неча соатлик музокаралар якунида у ўзини Қибрис махсус хизматлари қўлига топширган.

Унинг ёнидаги худкушлик белбоғи сохта бўлиб чиққан.

Қибрис полициясига кўра, 58 ёшли Саиф ал-Дин Мустафо қилган гуноҳини бўйнига олган.

Айрим хабарларга кўра, учоқни гаровга олган пайтда унинг ҳуши жойида бўлмаган.

Учоқни олиб қочишига унинг собиқ турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолгани сабаб бўлгани айтилган.

Аёли Қибрисда истиқомат қилиши хабари тарқалган.

Саиф ал-Дин Мустафо Миср фуқароси ҳисобланади ва Миср билан Қибрис ўртасида жиноятчиларни экстрадиция қилиш ҳақидаги битим имзоланган.

Ана шу келишувга биноан Қибрис расмийлари уни Мисрга топширишга қарор қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ