Панама ҳужжатлари:Путин коррупция айбловларини рад этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Президент Путин Панама ҳужжатлари сиздирмаларида “коррупциянинг ҳеч қандай унсури” йўқлини айтган.

Президент Путин Панама ҳужжатлари сиздирмаларида “коррупциянинг ҳеч қандай унсури” йўқлини айтган.

У коррупция айбловларини рад этар экан, ўз мухолифлари Россияни беқарорлаштиришга уринмаётганини урғулаган.

Путин бу ҳақда Панамада жойлашган Mossack Fonseca ширкатига тегишли миллионлаб махфий ҳужжатлар сиздирилганидан кейин илк бор гапирмоқда.

Ана шу ҳужжатларда Путинга яқин шахслар бир неча офшор ширкатларга эгалик қилиши аён бўлган эди.

Ҳужжатларда бу ширкатлар пул ювиш учун ишлатилганига ишора қилинади.

Путин Россиянинг мухолифлари “Рус миллатининг бирлигидан хавотирга тушишган...шунинг учун ҳам улар бизни ичимиздан ағдаришмоқчи, бизни янада бўйин эгдиришмоқчи”, деб айтган.

"Президентнинг бир дўсти бор экан, шунақа ишлар қилибди, балки коррупция унсури бордир бунда...йўқ ҳеч қанақа коррупция”, деган Россия раҳбари.

У ўзининг узоқ вақтлардан бери дўсти, мусиқачи Сергей Ролгудинни мақтаган.

Панама ҳужжатларида Ролдугин икки офшор ширкатга эгалик қилиши кўрсатилган.

Ширкатлар турфа шубҳали лойиҳалардан миллионлаб доллар ишлагани англашилади.

Путиннинг айтишича, Ролдугин ишлаган деярли барча пулларини мусиқий асбоблар ва давлат ташкилотларига хайрия учун сарфлаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ