Би-би-си жаҳон янгиликлари қисқа сатрларда

Ўтган йил ноябр ойида Париж ҳужумларида асосий гумонланувчи шахс Муҳаммад Абриний ҳибсга олинган. Бу ҳақда Белгия матбуоти хабар тарқатган. Матбуот ишора этаётган манбаларга кўра, 22 март куни Брюссел аэропортидаги портлашлардан аввал кузатув камераларига бош кийим билан тушиб қолган шахс ҳам Абриний бўлиши мумкин. Айни портлаш юзасидан бир неча киши ҳибсга олингани айтилмоқда. Брюсселдаги ҳужумлар 32, Париждагиси эса 130 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Олмония ҳукуматининг билдиришича, мамлакатга бошпана сўраб келаётганлар сони кескин қисқарган. Март ойида Олмонияга 20 минг қочқин келган. Бу феврал ойи билан солиштирганда 60 фоизга қамроқдир. Бу ҳафта Болқон минтақасида қатор мамлакатлар ўз чегараларда қатъийроқ чораларни тадбиқ қилганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Айни вақтда Юнонистондан Туркияга қараб 120 қочқин тушган кема йўл олган.Бу Оврўпо Иттифоқи билан эришилган қочқинлар сонини камайтириш борасидаги битимга биноан амалга оширилмоқда. Юнонистоннинг Лесбос оролидан Туркиянинг Дикили портига йўл олган икки кемадагилар асосан Покистонликлардир.

Мянмарда маҳкама ҳукмини кутиб турган қатор талабалар озод этилган. Бу янги ҳукуматнинг сиёсий маҳбусларни озод қилиш ҳаракатлари доирасида амалга оширилган. Талабалар ўтган йили норозилик чиқишини уюштирганларидан бери ҳибсда эдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи epa

Рим Папаси католик черковининг оила борасидаги қонун-қоидалари бўйича янги кўрсатмаларни чоп этган. Янги ҳужжатда Католик черковининг оила борасидаги доктринаси ўзгартирилмаган, лекин черков замонавий шарт- шароитлардан келиб чиқиб, оилавий вазиятларга бағрикенгроқ бўлиши кераклиги айтилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.