Баку: жамият Қорабоғ учун қурбон беришга тайёр

Фото муаллифлик ҳуқуқи Orkhan Sultanov
Image caption Бакуда "Қорабоғ бизники" шиори остида намойишлар бўлиб ўтди.

Қорабоғдаги ҳарбий тўқнашувлар тўхтатилгани ҳақидаги хабар Бакуда ҳаммани ҳам хурсанд қилмади. Агар кўчалардаги уйлар ва машиналар ҳали ҳам байроқлар билан безатилган бўлса, тоғликлар ҳали бирор байрамни бундай нишонламаган эдилар. Ижтимоий тармоқларда эса "қандай қилиб, шу билан ҳаммаси тугадими?" деган мазмундаги норозиликлар янгради.

Ўтган уч кун ичида одамларнинг кайфияти тубдан ўзгарди: "уруш бошланаётгани" ҳақидаги хабарлар орқасидан пайдо бўлган қўрқув ва хавотирдан, қувончли ҳаяжонгача.

Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг мамлакат армияси рақиб кучларини чекинтириб, Талиш қишлоғи яқинидаги бир нечта тепаликни қўлга киритгани ҳақидаги хабар одатда муносабатлар турлича бўлган озарбайжон жамиятига сеҳрли таъсир қилди. Одамлар ўша пайтнинг ўзидаёқ, Озарбайжон армияси қудрати ва унинг ғалабасига ишондилар.

"Биринчи бўлиб кимникига борамиз, сенгами ёки меникига?"- сўрашади ярим жиддий оҳангда Қорабоғнинг турли туманларидан кўчишга мажбур бўлганлар бир-бирларидан. Бир озарбайжон журналистининг айтишича, "Фейсбукни очсам, у ерда баъзилар аллақачон Келбажардан Ереванга кўчиб ўтибдилар".

Чегара олди қишлоқлари яшовчилари бир овоздан ҳеч нимадан қўрқмасликлари ва ҳатто урушга боришга тайёр эканликларини айтишди.

"Биз қўрқмаймиз. Чунки, шундоқ ҳам ҳар доим отишмалар бўлади. Бизнинг армия ғалаба қозонади ва ниҳоят тичлик бўлади",- дейди кекса деҳқон.

Кимга ишониш керак?

Аслини олганда, ўша кунларда ҳамма хабарлар мудофаа вазирлиги сайти ва ҳукуматга қарашли сайтлардан келиб тушди. Ва бу бутунлай етарли эди. Боиси, бу сайтлар одамлар айнан қабул қилишга тайёр янгиликларни тарқатдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Қорабоғ учун жамият қурбонларга ҳам тайёр.

Иккинчи манбаа қариндошларга ва минтақадаги яқинларга қўнғироқ қилиш эди. Бироқ у ердан бир-бирини инкор қилувчи хабарлар кела бошлади. Ва "Фузулий бизники!" руҳидаги бир нечта хабарлардан сўнг, (Фузулий арманлар томонидан қисман эгалланган туман маркази), нафақат давлат тизимилари, балки интернет фойдаланувчиларнинг ўзлари ҳам бир-бирларини тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақира бошладилар.

Ижтимоий тармоқларда рақибнинг шармандали мағлубиятини исботловчи ёлғон далилларнинг барча кўринишлари пайдо бўлди. Лекин озарбайжонликларни ҳаммадан кўп, янгиликларни Арманистон тарафида туриб ёритган Россия оммавий ахборот воситалари ғазаблантирди.

LifeNews журналистлари мамлакатдан чиқариб юборилди, бу ҳақда Озарбайжон мудофаа вазирлиги ҳам ўз сайтида билдирди.

Россия қўли

Қудратли давлатларнинг можародаги роли бу кунларда асосий мавзулардан бўлиб, ҳодисанинг сабабларидан бири сифатида кенг муҳокама қилинди.

Қорабоғдаги қақшатқич отишмаларда Москванинг қўлини кўрдилар ва уни жуда яқин кўринган ғалабага умидни барбод қилганликда айбладилар.

Ҳодисаларнинг кейинги ривожи ҳақида гап борар экан, айнан Россия вакилларининг музокараларда иштироки ҳам таҳлилчи ва сиёсатчиларни хавотирлантиради.

Уй бекаларидан тортиб депутат Элман Мамедовгача ОХҲТнинг Минск гуруҳидан ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида гапирди. Депутат Мамедовнинг айтишича, "агар улар адолатли бўлганларида, можаро аллақачон ечилган бўларди". Қўшни Ереван ҳам одамлар уруш қайталаши мумкинлигини тушунишларини айтади.

Нима кутади?

Стихияли тарзда пайдо бўлган кўтаринкилик доирасида Хенкенди (Степанакертнинг озарбайжонча номи)даги меҳмонхоналарда номерларни онлайн банд қилган бакуликлар ўзларини алданган ҳис қилмоқдалар.

Бироқ ватанпарварлик руҳини синдириш осон эмас экан: 6 апрелда Бакуда "Қорабоғ бизники" шиори остида намойишлар бўлиб ўтди.

Ёшлардан иборат оломон одатда намойишларга тоқатсиз полициянинг тўла розилиги билан бутун шаҳар бўйлаб байроқ ва плакатларни кўтариб юришди.

Намойишчилар Шаҳидлар хиёбонига кўтарилиб, 20 январда қурбон бўлганлар хотирасини ёдга олишди. Бу тадбирни суратга олган операторнинг сўзлашича, унинг ўзи ҳам одамларга қўшилиб ўлганлар номини айтиб бақиргиси келган.

Бугун озарбайжонликлар ҳукумат Россия Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавров ва Минск гуруҳи билан музокараларидан кейин нима қарор беришини кутмоқдалар.

Аслини олганда, маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали фронтдаги ғалабаларнинг кенг рекламасидан сўнг одамлар Президент Илҳом Алиевдан қандай йўл ва қандай баҳодан қатъий назар Қорабоғни қайтариш имконини берадиган қарор кутаётгани рост.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZ
  • BEKFacebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ