Шимолий Кореянинг ҳарбийси Жанубий Кореяга қочиб ўтган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Шимолий Кореянинг юқори лавозимли ҳарбий зобитларидан бири Жанубий Кореяга қочиб ўтгани айтилмоқда.

Шимолий Кореянинг юқори лавозимли ҳарбий зобитларидан бири Жанубий Кореяга қочиб ўтгани айтилмоқда.

У Шимолий Кореянинг ҳарбий жосуслик амалиётларига масъул бўлган.

Зобитнинг исми ошкор этилгани йўқ, аммо Сеулдаги Мудофаа вазирлигига кўра, зобит мамлакатини ўтган йил тарк этган.

Корея уруши якунланганидан бери Шимолий Кореяни 28 мингдан ортиқ инсон тарк этган, аммо улар орасида юқори лавозимли мансабдорлар жуда оз.

Ўтган ҳафта Шимолий Кореянинг хориждаги ресторанларида ишлайдиган 13 киши бир гуруҳ ўлароқ бу мамлакатдан қочганини маълум қилганди.

Жанубий Кореянинг ахборот агентлиги хабарига кўра, яқин ўтмишда хорижда ишлаётган бир неча Шимолий Корея дипломатлари ҳам ҳукуматдан юз ўгиришган.

Бу ҳукумат мулозимлари Ким Чен Ин бошчилигида мамлакат раҳбариятида бўлинишлар юз бераётганини даъво қилишган.

Шимолий Кореядан қандай қочилади?

Шимолий Кореянинг аксарият фуқаролари учун бунинг умуман имкони йўқ.

Чегаралар қаттиқ қўриқланади.

Бу чегаралар оша қочиш учун ҳамма ҳам етарлича маблағга эга эмас.

Қочиб қолганларнинг аксарияти Хитой билан чегарадаги дарёни кесиб ўтишади.

Хитойга келгач эса аксарият яшириниб юради.

Қочқинлар қўлга тушган тақдирда уларни ватанга қайтаришлари мумкин.

Шунинг учун аксарият учинчи бир давлатга қочиб чиқиш ҳаракатида бўлади.

Шимолий Кореянинг дипломатлари, спортчилари, мусиқачилари орасида хорижга чиқиб олгач бошпана сўраганлари талайгина.

Айрим чегарачи аскарлар эса кутилмаганда ўз постларини ташлаб кетишган.

Аммо уларнинг ватанда қолган қариндошлари учун аксарият ҳолатларда жазо муқаррардир.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ