Украина: бош вазир Яценюк ўрнини ким эгаллайди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Украина парламенти истеъфосини эълон қилган бош вазир Арсений Яценюк ўрнига бошқа одамни сайлаш учун овоз беришни мўлжаллаган.

Мамлакатда сиёсий инқироз чуқурлашаркан, 10 апрел куни Арсений Яценюк истеъфога чиқишини эълон қилди.

Яценюк раҳбарлигидаги ҳукуматни анчадан буён етарли беамаллик ва коорупцияга ботганликда айлаб келишади.

Президент Пётр Порошенконинг партияси Яценюк ўрнига парламент спикери Володимир Гройсман номзодини илгари сурди.

Аммо Киевдаги сиёсатчиларнинг сўзларига кўра, жаноб Гройсман номзоди парламентдаги аксар аъзолар томонидан масъулланмаслиги мумкин.

Би-би-сининг Украинадаги мухбири Том Бурридж ёзишича, сешанба куни ислоҳотларни амалга оширишга бел боғлаган ҳукуматни шакллантиришга муваффақ бўлинмаса, Берлин ва Вашингтоннинг жаҳллари чиқади, Москванинг эса бундай вазиятдан кўнгли тўлади.

Ғарб дастаклаган Украина ҳукумати охирги ҳафталарда жиддий муаммоларга дуч келди.

Хусусан, кўзга кўринган ислоҳотчи деб тан олинган қатор сиёсатчилар ҳукуматни тарк этдилар.

Икки ой олдин Иқтисодиёт вазири Аиварас Абромавичюс истеъфо беришга қарор қилганини эълон этди, ҳукуматни коррупцияга чек қўйиш мақсадида етарли саъй-ҳаракат қилмаганликда айблади.

Арсений Яценюк 2014 йил февралида россияпараст собиқ президент Виктор Януковични қудратдан ағдарган йирик норозилик намойишларидан буён бош вазирлик лавозимини эгаллаб келаётган эди.

10 апрел куни истеъфога чиқишини эълон қиларкан, Арсений Яценюк Украина сиёсатчиларини “ҳақиқий ўзгаришларни амалга оширолмаганликда” айблади.

Шу йил февралида Президент Пётр Порошенко жаноб Яценюкдан истеъфога чиқишни талаб қилган, бироқ мамлакатда машҳурлиги тушиб кетганига қарамасдан, парламентдаги овоз беришда унга ишонч берилган эди.

Сўнгги инқироз Халқаро Валюта жамғармасининг огоҳлантиришига ҳам тўғри келган.

Агар талаб қилинаётган ислоҳотларни амалга оширмаса, Халқаро Валюта жамғармаси Украинага мўлжалланган қарзини бермаслик билан огоҳлантирган.

6 апрел куни эса Голландияда Украинанинг Оврўпо Иттифоқига бирлашишига бағишланган референдум ўтказилди, аксар голландияликлар бундай битимга қарши овоз берганликлари маълум бўлди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ