Эрдоған мусулмонлар ҳамкорлигига чақирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Истанбулдаги Исломий Ҳамкорлик ташкилоти саммити очилишида гапирган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон террор ташкилотлари Исломни тамсил қилмайди деб айтган.

"Ислом ва мусулмонлик ниқоби остида мусулмонларнинг умрларига тажовуз қилаётган, талон-тарож билан шуғулланаётган террор ташкилотлари бу муқаддас диннинг вакиллари эмас. Чунки Ислом тинчлик ва биродарлик дини", деб айтган Президент Эрдўғон.

Туркия Президенти Исломий Ҳамкорлик ташкилоти доирасида терроризмга қарши курашдаги ҳамкорликка ҳисса қўшадиган тизим барпо этиш таклифини илгари сурган.

Шунингдек, Президенгт Эрдўғон мусулмонлар ўртасидаги, исломий давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликка чек қўйишга чақирган.

Террор бугунги кунда Ислом дунёси юзма-юз келган энг ҳалокатли муаммо деб айтган Президент Эрдўғон Афғонистон мисолини келтирган.

Юз минглаб мусулмонлар ҳалок бўлгани, миллионлаб инсонларга "Ал-Қоида" томонидан жоҳил муносабат кўрсатилганини айтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

"Мана ҳозирга келиб Ироқ ва Суриядаги муайян ҳудудларни назоратига олиб, Ливия ҳудудида ҳам назоратни қўлга олишга ҳаракат қилаётган ДОИШ(Исломий Давлат) ҳам ўша ифлос режаларга хизмат қилмоқда. Биз Африкада террор ҳужумларини содир этаётган "Боко Ҳарам ва "Аш-Шабаб"ни ҳам шу қаторга қўшамиз. Бир неча намойишкорона ҳужумлардан ташқари бу террор гуруҳларининг ҳаммаси мусулмонларни эзмоқда ва шикаст етказмоқда", деб айтган Туркия Президенти.

Бу Исломий Ҳамкорлик ташкилоти тузилганидан буён ташкилотга Туркиянинг илк бор раислик қилиши бўлган.

1969 йили ташкил этилган Исломий Конференция ташкилотининг номи 2011 йили Исломий Ҳамкорлик ташкилоти деб ўзгартирилган.

Ҳозир ташкилотга 57 мамлакат аъзо бўлиб кирган.

Ўзбекистон 1996 йилдан буён Исломий Ҳамкорлик ташкилотининг аъзоси ҳисобланади.

Истанбулдаги икки кунлик саммитда 33 давлат президент ва бош вазирлари иштирок этгани хабар қилинди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ