BBCUZBEK халқаро янгиликлари қисқа сатрларда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Афғон расмийларига кўра, Қундуз ва Таҳор вилоятлари чегарасига яқин жойда Толибон билан Афғон қуролли кучлари ўртасида қаттиқ жанглар бормоқда.

Хавфсизлик кучлари Хонобод туманидан Қундуз шаҳрига элтадиган асосий йўлни қайта очишга ҳаракат қилмоқдалар. Ушбу ҳужумлар Толибон ўзининг баҳорги ҳужумларини бошлаши ҳақида эълон қилганидан уч кун ўтиб бошланган.

Рим Папаси Франциск Оврўподаги муҳожир инқирозини ҳал этиш йўлида дунёни янадк кўпроқ иш қилишга чақирган. Папа бундай мурожаат билан Юнонистоннинг Лесбос оролидаги муҳожирларни сақлаш марказига қилган сафари пайти чиққан. "Умидни йўқотманг", дея далда берган у муҳожирларга. Папа Франциск ўзи билан 12 суриялик қочқинни Италияга олиб кетган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Япония Бош вазири Шинзо Абэ айтишича, қутқарувчилар Кюсю оролидаги икки зилзиладан жабр кўрган инсонларни қутқаришда вақт билан пойгага киришишларига тўғри келмоқда. Кучли шамол ва қаттиқ ёмғир янада кўпроқ ер кўчкиларини келтириб чиқариш хавфини пайдо қилган. Қарийб 100 одам бедарак кетган, уларни қутқаришга минглаб ҳарбийлар сафарбар этилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи ISNA

Оврўпо Иттифоқининг Ташқи сиёсат идораси раҳбари Федерика Могерини айтишича, иттифоқнинг яна Эроннинг асосий бизнес ҳамкори бўлиш қарори қатъийдир. Теҳронда гапирган Могерини хоним сўзларига кўра, Эрон нефти ва газига жазо чораларининг бекор қилингани Оврўпонинг энержи хавфсизлигини яхшилайди, деган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Ироқда кучайиб бораётган сиёсий инқироз манзарасида парламент мажлиси тўхтатилган. Парламент спикери мажлисни хавфсизлик хавотирлари боис бекор қилганини айтган. Бош вазир Ҳайдар ал-Абадийнинг коррупцияни бартараф этиш мақсадида ўз ҳукуматидаги сиёсатчиларни технократ маъмурлар билан алмаштириш қарори парламент вакиллари ўртасида қаттиқ бўлинишга олиб келган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.