Кастро: Давлатни қариялар бошқармаслиги керак

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Куба Президенти Раул Кастронинг айтишича, Куба коммунистик партиясининг келгуси раҳбари 70 ёшдан ошмаган одам бўлиши керак. Унинг таъкидлашича, ёшларга йўл очиб бериш вақти келди, қариялар эса невараларига жой беришлари керак.

Аммо, Кубадаги ветеранлар ўзлари кетгач мамлакатда коммунистик партия ниҳоясига етишидан қўрқадилар.

Кубанинг 1959 йилги инқилобида иштирок этган бугунги раҳбарлари аллақачон 70 ёшни, баъзилари 80 ёшни ҳам ортда қолдирганлар.

Раул Кастронинг ўзи 84 ёшда.

Унинг партия қурултойида қилган бу нутқини залдагилар сукунат ва совуқлик билан кутиб олишди.

Image caption Ёшлар ислоҳотлар оқсаётганидан норозилар

"Агар мамлакатни бошқара олмасангиз, демак, ҳеч нарсага ярамас эканмиз, деб ўйламанглар", - деди Кастро залдаги сукунатга жавобан.

Кубанинг раҳбари оғзидан янграган бу сўзларга компартиянинг ёшроқ аъзолари норозиликлари сабабдир. Улар беш йил аввал бошланган ислоҳотлар тезлаштирилишини талаб қилмоқдалар.

Кастро жаноблари таклиф қилишича, партия марказий қўмитасига аъзо бўлишни истаганлар 60дан ошмаган бўлишлари, партия лидери бўлишни истаганлар эса 70дан ортмаган бўлишлари керак.

Янги ўзгаришлар партиянинг ҳозирда ўтаётган қурултойида қабул қилиниши ёки рад этилиши мумкин.

Душанба куни компартия ўзининг раҳбарини сайлайди ва бу яна Раул Кастро бўлиши кутилади.

Ўзгаришлар Раул Кастро, ҳамда партиянинг иккинчи энг юқори даражали раҳбари саналган 85 ёшли Хосе Рамон Мачадо Вентурага таъсир қилмайди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг