Эрон янги ракеталарини кўз-кўз қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи FARS

Эрон ўзининг Армия куни тантаналарида Россияда ишлаб чиқилган ракеталарини намойиш қилди.

ISNA хабар агентлиги чоп қилган суратларда Теҳрон жанубида бўлиб ўтган ҳарбий парадда S-300 ракеталари ва радар мосламалари намоён бўлган.

Эрон бу қуроллар унинг мудофааси учун зарур эканини айтади, аммо АҚШ ва Исроил мазкур савдони қоралашган.

Россия ва Эрон ўртасидаги мубоҳасали савдо ўтган йили Эронга қарши халқаро санкциялар бекор қилинганидан кейин амалга оширилган.

Тантаналарда Президент Ҳассан Руҳони мусулмон мамлакатларни "террорчилик ва Исроил"га қарши ҳимоя қилишга ваъда берди, ва айни дамда Эрон қўшнилари хавотир олмасликларига чақирди.

У, шунингдек, Эроннинг ИШИДга қарши жангда Сурия ва Ироқ қўшинларига кўрсатаётган ёрдамини олқишлади.

2007 йилда имзоланган 800 миллион долларлик шартнома Эронга қарши санкциялар туфайли 2010 йилда музлатиб қўйилганди.

Президент Владимир Путин уни бир йил аввал кучга киритган.

Rostec ширкати томонидан ишлаб чиқилган S-300 қатор нишонларга қарши ишлатилиши, хусусан қирувчи учоқлар ва бошқа ракеталарни уриб тушириши мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг