Ҳинд ҳукумати: 'Кўҳинурда ҳаққимиз қолмаган'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Тожни безаган олмос

Ҳиндистон ҳукумати Олий Маҳкамага "Кўҳинур" олмосини Британиядан талаб қилмасликни айтган.

Чунки, дейилади ҳукумат тасвиясида, Британия ҳукумати "Кўҳинур" олмосини ўғирламаган.

"Нур тоғи" деб номланадиган ва бебаҳо деб кўриладиган "Кўҳинур" олмоси Британия қўлига 19-асрда (1849 йилда) келиб тушган ва Лондонда намойиш этиладиган Британия қироллиги заргарлик кўргазмасининг бир қисмига айланган.

Ҳиндистон маҳкамаси фуқаролик жамияти гуруҳининг олмосни Ҳиндистонга қайтариш шикоятини кўриб чиқмоқда.

Маданият вазири айтишича, Панжоб Махарджаси Ранжит Сингх ҳарбий кўмак учун "Кўҳинур"ни Британияга совға қилган.

Тарихдан ушбу олмос Ҳиндистонда ҳукумронлик қилган Бобурийлар сулоласига тегишли экани айтилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг