Песков даромади борасида тушунтириш берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков йиллик даромад ҳақидаги расмий баёнотномада 2015 йил ишлаб топгани Президент Владимир Путинникидан 4 марта кўп кўрсатилганига изоҳ берган. Ҳужжатда даромад миқдори 36.7 миллион рубл (£383,000; $544,000) дея қайд қилинган.

Песков жанобларига кўра, бу унинг маоши ва "қайғулиси" отасининг вафоти ортидан қолган меросга эга бўлгани боисдир.

Президент Путиннинг йиллик даромади эса, 8.9 миллион рубл кўрсатилган.

Ғарблик таҳлилчилар жаноб Путиннинг катта ҳажмда яшириш бойлиги борлигига ишонадилар.

Би-би-сининг Панорама кўрсатувига берган интервюсида АҚШ Молия вазирлиги расмийси Адам Шубин Владимир Путиннинг декларацияси унинг бойлиги ҳақидаги тўғри баёнот эмаслигини айтганди. Унинг даъво қилишича, жаноб Путин "ўзига тегишли ҳақиқий бойликни ниқоблашни узоқ вақтдан бери машқ қилиб келади".

Кейинроқ эса, Дмитрий Песков ушбу иддаоларни "буткул тўқима" дея рад қилганди.

Жорий ой ошкор қилинган Панама ҳужжатларидан Путин атрофидаги элита аъзолари миллионлаб долларларни офшор ҳисоб рақамлари орқали расмийлаштирганлари маълум бўлган.

Улар орасида жаноб Путиннинг дўсти - виолончелист Сергей Ролдугин ҳам бор.

Президент Путин ўзи "коррупциянинг ҳеч бир унсурига" бош қўшмаганини айтди. Унга кўра, мухолифлари Россияни беқарорлаштиришга уринишмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ