Қироличага тортни муслима пиширади

Британия қироллик оиласи мусулмон аёл Надия Ҳуссайндан Қиролича Елизавета II-нинг 90 ёшга кириши муносабати билан унга торт пиширишни сўраган.

Ўтган йили "Буюк британ пишириқлар мусобақаси" (Great British Bake Off) телевизион мусобақасида ғолиб чиққан Надия Ҳуссайн таклифни қабул қилганини айтди.

"Менга танлов берилганди. Ҳа, ҳа, қилиб бераман, дедим. Қироличага йўқ дея олмайман-ку, тўғрими?" - деди Ҳуссайн хоним телевизион суҳбатида.

Надия Ҳуссайннинг ота-онаси Бангладешдан, аммо ўзи Британиянинг Лютон шаҳрида туғилиб катта бўлган.

Ҳижобли аёлнинг Британияда энг кўп кўрилувчи кўрсатувлардан бирида ғолиб чиққани кўплар учун, жумладан унинг ўзи учун ҳам кутилмаган ҳодиса бўлганди.

31 ёшли Ҳуссайн энди Қиролича ўтган бир неча ўн йиллар давомида ўз туғилган кунида қандай торт еганини Googleдан қидириб, тайёргарлик кўришни бошлаган.

У Қироличага тақдим этиладиган анъанавий мевали тортлар ўрнига апельсин мураббоси билан қопланган тортни пиширишни режалаётганини билдирди.

Ҳуссайн хоним келгуси пайшанба куни Виндзор қасрида ўтадиган йирик тадбирда тортни Қироличага шахсан ўзи тақдим этади.

  • BBC O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02.
  • TELEGRAMDA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ - BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring