Бир насроний яҳудийларни қандай қилиб чув туширди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Польшадаги мактабларда яҳудолик динидан дарс берган ва ибодатларда раввинлик қилган шахс, хабарларга кўра, на яҳудий ва на раввин бўлган экан.

Ўзини Исроилнинг Ҳайфасидан деб таништирган ва Якуб Бен Нистел номини олган шахс аслида католик насроний ошпаз Jacek Niszczota экани маълум бўлди.

Яҳудийлар каби кокил ва соқол қўйган, шляпа кийган бу асли насроний шахс ҳозир Познан шаҳридан ғойиб бўлган.

Аммо шаҳардаги кичик сонли яҳудийлар жамоаси барибир унга ёрдамлари учун миннатдорлик изҳор қилган.

“Раввин” телевизион суҳбатда фош бўлади.

Унинг ҳамшаҳари таниб қолади.

Польша газетига кўра, шундан кейин “раввин” ғойиб бўлган ва у билан боғланиш ҳаракатлари самара бермаган.

Познандаги яҳудий жамоасининг президенти Alicja Kobus France-Presse агентлигига, раввиннинг ҳужжатларини текшириш ҳеч кимнинг хаёлига келмаганини айтган.

"Мен унинг бу қадар фидойилигини, ибрийчани, яҳудийлар анъаналари, ибодатларини ўрганганига қойилман! У буларнинг барини Исроил радиосини тинглаб ўрганган”, деб айтган у.

Яҳудийлар жамоасининг раҳбари бу сохта раввинга нисбатан кўнглида ҳеч қандай гина-кудрат қолмаганини айтган.

Унинг айтишича, “раввин” ўз хизматлари учун бир тийин ҳам олмаган.

Унинг сочу кокиллари афтидан қорага бўялган, чунки “раввин” оқ-сариқдан келган киши бўлган...

  • BBC O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02.
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - http://bbc.in/1Si6GlC
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ - BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (http://bbc.in/1WCQHUC)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring