Нью-Йоркдаги саралашда Клинтон ва Трамп ғолиб

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

АҚШ президентлиги учун номзодликка даъвогарлар праймериз сайловларини ўтказишда давом этишмоқда.

Нью-Йоркдаги праймеризда республикачи Дональд Трамп ғолиб чиққан бўлса, демократлар пойгасида Ҳиллари Клинтоннинг қўли устун келган.

Аксарият овозлар санаб бўлинган.

Жаноб Трамп рақиблари Тед Круз ва Жон Касичдан сезиларли фарқ билан олдинда бормоқда.

Охирги ғалабалар Клинтон хоним ва Трамп жанобларини номзодлика янада яқинлаштиради.

Шу пайтгача саналган 98 фоиз овоз натижаларига кўра, Трамп 60 фоиз, Клинтон 58 фоиз овоз тўплаб олган.

Рақиби 38 фоиз олган Берни Сандерсдан ўзган АҚШ собиқ давлат котиби Клинтон хоним ўз ўрнида нью-йоркликларга қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорлик билдирган.

"Раҳмат Нью-Йорк. Сиз менга 16 йил муқаддам ҳам ишонган эдингиз ва ҳозир ҳам ишонч билдиряпсиз. Мен сиз учун курашишдан ҳеч қачон тўхтамайман", деб ёзган Клинтон ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Республикачи номзод, миллиардер Дональд Трамп ҳам Манхэттенда сўзга чиқаркан, "Мени ҳаммадан кўп яхши биладиган нью-йоркликларга раҳмат айтаман. Уларнинг бу тарздаги овоз беришлари шунчаки таърифлаш қийин. Раҳмат, Нью-Йорк! Мен сизларни яхши кўраман!"- деб айтган ўз тарафдорларига.

"Телевизион хабарлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, пойга якунига етмоқда. Сенатор Круз эса афтидан, математик тарзда барча имконларини қўлдан бой бермоқда", деган ғалабадан мамнун Трамп жаноблари.

26 апрелда Пенсильвания штатида ўтадиган праймериз республикачи ва демократчилар учун муҳим саналади.

Ундан сўнг 3 майда Индиана штатида натижаларини мустаҳкамлашлари керак бўлади.

АҚШда президентлик сайловлари 2016 йил ноябрига мщлжалланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг