Обама Сурияга қўшин юборилиши эҳтимолини рад этди

Би-би-сига гапирган Президент Барак Обама Сурияда АҚШ қуруқлик қўшинлари жойлаштирилиши эҳтимолини рад этган, ҳарбий йўл билан бу мамлакат муаммоларини ҳал этиш мумкин эмас, деган қарашда эканини билдирган.

"АҚШ ёки Буюк Британия учун (Башар ал-) Ассад режимини ағдариш учун қуруқлик қўшинларини юбориш хато бўлур эди", деб айтган Президент Обама.

Шунингдек, жаноб Обаманинг фикрича, ўзи Америка президенти лавозимида қоладиган тўққиз ой мобайнида ИШИДни мағлуб этиб бўлмайди.

"Аммо биз улар фаолият юритадиган муҳитни торайтира олишимиз мумкин", деган у.

Британияга уч кунлик сафари доирасида Би-би-сига гапирган АҚШ Президенти Обама Суриядаги аҳволни "улкан мураккабликдаги юракни эзадиган вазият" деб таърифлаган.

"Бу ерда оддий ечим бор деб ўйлаймайман", деб айтган Барак Обама.

Президент Обама айтишича, АҚШ етакчилигидаги ҳарбий коалиция бундан кейин ҳам ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган гуруҳнинг Раққа шаҳри ва бошқа жойлардаги таянч нуқталарини ҳаво ҳужумларига тутишда давом этади.

Шунингдек, ИШИД назоратидаги ҳудудларни ихоталаш ва улар жангариларни Оврўпога юборадиган ҳудудларни тўсиб қўйишга ҳаракат қилинади.

Президент Обама айтишича, халқаро ҳамжамият можаронинг барча иштирокчилари, хусусан, Россияга, Эронга ва мўътадил мухолифатга босим ўтказиши, уларни музокара даврасига ўтирғизиб, инқирозни ҳал этишга рағбатлантириши лозим".

"Лекин бу осон эмас", деб айтган АҚШ Президенти Барак Обама.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ