Тимсоҳ чодирда ухлаб ётган сайёҳ оёғини тишлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Австралия шимолида оиласи билан дам олишга чиққан ва соҳил бўйида қурилган чодирида ухлаб ётган 19 ёшли сайёҳнинг чодирига тимсоҳ кириб келган ва оёғини тишлаган.

Маҳаллий ва халқаро матбуот сайёҳнинг номини Питер Розвелл деб атамоқда.

Питер яқинлари билан Палм Крик дарёси қирғоғида ҳордиқ чиқаришга борган бўлган.

Питер Розвеллнинг ҳикоя қилишича, у оёғидан кимдир тортаётгани сабабли уйқудан уйғониб кетган.

Кўзини очиб "уч ёки тўрт метр узунликдаги" тимсоҳни кўрганини айтган.

У тимсоҳни қувиб юборгани, йиртқич қайтиб дарёга тушиб кетган.

Питер тимсоҳни қандай қилиб қувишга муваффақ бўлгани тафсилоти айтилаётгани йўқ.

Ҳодисадан сўнг опаси Питерни шифохонага олиб борган.

Олган жароҳати ҳаёти учун хавфли бўлмаган.

Тимсоҳ ҳужуми юз берган соҳил Кэтрин шаҳарчасига яқин жойда жойлашган.

Кэтрин шаҳри ҳокимасининг журналистларга айтишича, охирги вақтларда одамлар ҳордиқ чиқарадиган жойларда тимсоҳларнинг сони кўпайиб кетаяпти.

Ҳокима тимсоҳларни қиришни таклиф қилган.

"Биз тимсоҳлар билан ёнма-ён яшашга мажбурмиз. Чунки бу муҳит улар истиқомат қиладиган муҳит. Аммо бу биз ўзимизни хатарга қўйишимиз кераклигини англатмайди", деб айтган у.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ