Кремл Путиннинг куёви ҳақидаги мақола учун босим ўтказяптими?

Охирги вақтларда Россия матбуотида РБК ва у тегишли Михаил Прохоровга Кремл томонидан босимлар ўтказилаётгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган. Кремл буни рад қилади.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Прохоровнинг ОНЭКЕСИМ ширкати тизимларидаги тинтувлар ва РБКга алоқадор текширувни нашрга босим сифатида боғламасликка чақирган.

"Ҳеч қандай босим ўтказилмаяпти, агар ширкатга нисбатан қандайдир текширув ҳаракатлари амалга оширилган бўлса, бу саволни айнан шу текширувларни ўтказаётган вазирлик ёки суриштирув идораларига бериш керак", деб айтган жаноб Песков.

Песковга кўра, Президент Путин билан ОНЭКСИМ раҳбари Михаил Прохоров билан учрашувдан унинг хабари йўқ. Аниқроғи, бундай учрашув бўлиб ўтмаган.

Олдинроқ, Rambler News Service хабар беришича, ИИВ нинг Москва бўлими терговчилари 29 апрелда РБК медиахолдинг устидан товламачилик бўйича жиноий иш очганлар. Журналистлар бунга далил сифатида идора қарори нусхасини илова келтиришган.

Агентликка кўра, жиноий иш РБК холдинги таркибидаги "Байт-Телеком" собиқ ҳиссадори Панов аризасига кўра очилган. Панов ва унинг ҳамкори Карецкий "Байт-Телеком" сотуви натижасида 25 фоиз акциялари ёки 13,4 миллиона доллар йўқотганини айтган.

Айтилишича, жиноий ишда холдингнинг топ менежерлари, жумладан РБК директори Николай Молибог ҳам бор.

ИИВ нинг Москва бўлими бошқармаси ширкатнинг 25 фоиз акциялари ўғирлангани борасида жиноий иш очилганини тасдиқлаган. Бироқ гумонланувчилар шахслари ҳозирча маълум эмаслигини билдирган.

Ўз ўрнида РБК маъмурияти ширкат шаънига салбий таъсир қилганлиги учун Rambler агентлиги ва Пановни маҳкамага беришини айтмоқда.

Охирги вақтларда РБК ва у таркибида бўлган Прохоров холдингига қарши босимлар кучайгани ҳақида хабарлар чиққан. Жумладан, "Дождь" телеканалига кўра, 14 апрелда Прохоровнинг ОНЭКСИМ ширкати офисларида тинтувлар бўлган. Манбаларнинг айтишича, Прохоров босимлар орқасидан медиахолдингни сотишга мажбур бўлиши мумкин.

"Дождь" ва "Ведомости" РБК эгасини ўзгартириш юқоридан буйруқ, деган фикрни илгари сурган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Катерина Тихонова Путиннинг қизи экани айтилади. Кремл бу ҳақда изоҳламаган.

Босимлар айнан Кремл томонидан кўрсатилганини қайд этган Дождь телеканали. Ҳукумат РБКдаги мақолалар, хусусан Владимир Путиннинг қизи экани тахмин қилинган Екатерина Тихонова ва унинг турмуш ўртоғи деб кўрилган Кирилл Шамалов тўғрисидаги маълумотлар ёзилганидан норози бўлган. Мақолада Кирилл Шамаловнинг даромадлари тўғрисида сўз борган. Медиахолдинг хўжайинини ўзгартириш топшириғи энг юқори даражада берилган ва хавотирга тушган амалдорлар уни сўзсиз бажаришлари лозим бўлади, деб айтган манба.

Газета "Ведомости"рўзномаси ҳам Прохоровга РБКнинг муҳаррият сиёсати учун босимлар ўтказилаётганини ёзган. Бундан олдин Прохоровга қарашли нашрлар Путинга яқин шахслар ҳақида текширувларни чоп этишган.

РБК ходими Бош Прокуратура кичик ҳиссалар учун шунчалик тез суръатлар билан текширувлар бошлаганидан ҳайратда экани, лекин хулоса қилишга эрталигини айтган "Ведомости" журналистига.

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Владимир Путиннинг икки қизи ва оиласи ҳақида жуда кам маълумотлар маълум. Айниқса унинг қизларининг бугунги фаолияти, қаерда эканлиги қаттиқ сир тутилади.

2012 йил мартида оиласи ҳақидаги саволлардан бирига жавоб бераркан, Путин жаноблари рафиқаси ва қизларини тинч қўйишни сўраганди.

"Оилам аъзолари сиёсат билан ҳам, бизнес билан ҳам шуғулланишаётгани йўқ, ҳеч қаерга бурунларини суқишмаяпти ҳам ва мен ҳамма уларни тинч қўйишини истардим. Бу уларнинг шахсий хотиржамлиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ", деб айтган Владимир Путин хорижий матбуот бош муҳаррирларидан бири билан учрашуви чоғи.

Бундан бир неча йил олдин Владимир Путининг собиқ гимнастикачи Алина Кабаева билан яқин муносабатлари ҳақида ёзган рўзнома ҳам ёпилган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ