Эрининг ёзишмаларини ўқиган аёл депортация қилинади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Маҳкама аёлни эрининг шахсий ҳаётига дахл қилишда айбдор деб топган.

Бирлашган Араб Амирликлари маҳкамаси эрининг шахсий ҳаётига дахл қилганликда айбдор топилган аёлни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор берган.

Бундан ташқари маҳкама аёлга 40 минг доллар жарима ҳам тайинлаган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, эрини хиёнат қилаётганликда шубҳаси бўлган аёл унинг мобил телефонидаги ёзишмаларини кузатиб борган ва суратларидан нусха олган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Хотинининг ҳаракатидан хабар топган эр бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга шикоят қилади. Аёлни кибержиноят ҳақидаги қонунни бузганликда масъулиятли деб топганлар. Қонун мамлакат фуқароларининг шахсий ҳаётларини ҳимоялайди.

Хабарларга кўра, маҳкамага юз тутган аёл БАА нинг фуқароси эмас, бундан ташқари унда бирорта араб давлатининг ҳам паспорти йўқ, бўлганида жазо енгилроқ берилиши мумкин эди.

БАА бошқа араб давлатларидан фарқли тарзда, аёлларга нисбатан эркинликлар бор. Мисол учун, Бирлашган Араб Амирликларида аёллар ҳукумат идораларида ишлай оладилар, машина ҳайдаш ҳуқуқи ҳам тақиқланмаган. Бироқ хорижлик аёлга бошқа араб давлатлари каби амирликда ҳам осон бўлмайди, айниқса қонунни бузганида.

Рейтер агентлигига биноан, 2013 йилда БАА аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси бўйича 22 араб мамлакатлари орасида 10 ўринни эгаллаган. Агентликка кўра, Амирлик жинсий тенглик даражасида дунёда 148 мамлакат ичида 109 ўриндадир.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ