Суриядаги портлашларда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Сурия ҳукумат кучлари назорати остидаги Жабла ва Тартус шаҳарларида рўй берган портлашлар оқибатида камида 78 инсон ҳалок бўлган.

Суриянинг давлат назоратидаги оммавий ахборот воситалари зўравонликлар камида 78 инсон умрига зомин бўлгани ҳақида хабар тарқатган.

Лекин фаоллар 100 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар қилмоқдалар.

Соҳил бўйидаги Жабла ва Тартус шаҳарлари Латакия вилоятида жойлашган ва бу ҳудудлар нисбатан тинч эди.

Суриядаги Инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар қилишича, камида беш худкуш ҳужумчи ўзини портлатган, икки автомобиль портлаган.

Тартусдаги Сурия ҳукумати ҳарбий-денгиз флоти қисмларидан Россия ҳам фойдаланмоқда.

Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазасида ҳам Россия ҳарбийлари жойлашган.

Шаҳар автовокзали яқинида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани хабар қилинмоқда, сўнг вокзал ичида икки худкуш ҳужумчи ўзини портлатган.

Жабла шаҳрида ҳам бир неча портлаш рўй берган.

Ҳужумлар учун масъулиятни ўзини "Исломий Давлат" деб атаган гуруҳ олган ва тарқатган баёнотида Президент Башар ал-Ассаднинг дастакловчиларини нишонга олганини айтган.

Сурия давлат телевидениеси портлашлардан кейинги манзаралар тасвирларини намойиш этган.

Сурия матбуоти Жабла шаҳрида тўрт портлаш рўй бергани ҳақида хабар тарқатган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ