Франция: Иш ташлаган ишчилар полиция билан тўқнашди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Францияда ёқилғи компаниялари ишчилари ва ҳукумат ўртасидаги тортишув чуқурлашар экан, Франциянинг барча нефтни қайта ишлаб чиқарувчи заводлари ходимлари иш ташлашган.

Улар ҳукумат қабул қилган янги меҳнат қонунидан норозилар. Янги қонунга биноан, компаниялар ходимларни осонлик билан ишга ёллашлари ва бўшатишлари мумкин.

Полиция жанубий Марсель шаҳридаги норозилик намойишини тарқатишга уринганида тўқнашувлар юзага келди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи REUTERS

Сешанба тонггида полиция Марсель портидаги бензин омбори ва Фор-су-Мер тумани ташқарисидаги тўсиқларни бузишга киришган.

Полиция кўзни ёшлантирувчи газ ва сув пуркагичларни ишга солган, намойишчилар эса шиналарни ёқиб юборишган. Икки томонда ҳам бир неча киши жароҳат олган.

Мазкур можаро бўйича илк бор гапирган Президент Франсуа Оллонд тўсиқларни қоралади ва уни "озчилик қўллаб-қувватлаётган стратегия" дея тасвирлади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

CGT касаба уюшмасига кўра, ёқилғи қуйиш шохобчаларининг 20 фоизида ёқилғи ё жуда кам қолган ёки деярли қолмаган.

Бош Вазир Мануэл Вальснинг таъкидлашича, меҳнат қонуни бекор қилинмайди ва барча намойишлар тарқатилади.

"Етар. Бундай нарсаларга жим қараб туриб бўлмайди. CGT ҳукуматнинг ўта қаттиққўл жавобига юз тутади. Биз мазкур ташкилот тўсиб қўйган иншоотларни тозалашда давом этамиз", - деди у Франциядаги радиога.

Иш ташлашлар Франциянинг ёқилғи инфратизилмаларига тарқаб, нефтни қайта ишлаб чиқарувчи заводлар, ёқилғи омборлари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини қамраб олди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг