Журналист Ҳадича Исмоилова озод этилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Azadliq Radiosu RFE RL
Image caption Ҳадича Исмоилова Президент Илҳом Алиев яқинларининг коррупцияга алоқадорлиги ҳақидаги даъволар юзасидан журналистик суриштирув олиб борган.

Озарбайжонда "Озодлик"радиосининг Озарбайжон хизмати мухбири Ҳадича Исмоилова озодликка чиқарилган.

Аввалроқ мамлакат Олий Маҳкамаси журналистга берилган 7,5 йиллик қамоқ жазосини 3,5 йилга қисқартирганди.

Ҳадича Исмоилова Озарбайжон ҳукумати, шахсан Президент Илҳом Алиев яқинларининг коррупцияга алоқадорлиги ҳақидаги даъволар юзасидан журналистик текширувлар олиб борган.

У 2014 йилда ҳиюбсга олинган ва 2015 йил январида Баку маҳкамаси журналистни жиноят кодексининг "шахсни жонига суиқасд қилишгача олиб бориш" банди бўйича айбдор деб топганди.

Унга қарши кўрсатма берган собиқ ҳамкасби кейинроқ даъвосида воз кечган.

Халқаро ташкилотлар Исмоиловага нисбатан айбловлар ортида сиёсий сабаблар турганини айтишган.

Ҳадича Исмоилова қатор халқаро мукофотлар, жумладан, АҚШ ёзувчилари Пен-клубининг "Ижодий эркинлик муфокоти" ва Швеция Миллий пресс-клубининг "Сўз эркинлиги мукофоти" билан тақдирланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали
  • боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • • Instagram - BBC UZBEK
  • • Twitter - BBC UZBEK
  • • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • • Facebook - BBC UZBEK
  • • Google+BBC UZBEK
  • • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • • Skype - uzbekbbclondon
  • • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.