Ўсмирлар орасида суиқасд ҳоллари кўпайган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock

Тадқиқотга кўра, имтиҳонлар босими ва юзга тошадиган ҳуснбузар яралар каби соғлиқ муаммолари ўсмирларнинг ўз жонларига қасд қилишларига сабаб бўлаётган энг катта омиллардир.

Манчестер Университети олимлари аниқлашларича, тенгқурлари томонидан четлатилиш ва оилада ўлим юз бериши ҳоллари ҳам ўсмирлар ўз жонини олишига сабаб.

Мутахассислар 2014 йил январи ва 2015 йил апрели орасида Англияда 20 ешга етмаган 130 кишинининг суиқасдини ўрганиб чиққанлар.

Ўтган февраль ойида Миллий статистика маркази чоп этган рақамлар ёшлар орасида суиқасд ҳоллари ошганини намоён қилди.

Буюк Британия бўйлаб 2014 йилда 201 ўсмир ўзини ўлдирган, бу кўрсаткич 2013 йилда 179 эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock

Британияда 35 ёшга етмаган инсонлар орасидаги ўлимнинг энг катта сабаби суиқасддир.

Манчестер Университети илк бор ёшлар суиқасди сабабларига назар солди.

Тадқиқот хулосасига кўра:

36% ёшлар ҳуснбузар ёки астма каби касалликлар билан оғриганлар.

29% имтиҳон босими остида бўлишган. Улардан тўрт нафари имтиҳон куни ё эртасига ўлишган.

28% оила аъзоси учун мотамда бўлган.

22% тенгқурлари томонидан сиқувга олинган ва четлатилган.

Тадқиқотда айтилишича, уларнинг 23 фоизи интернетда ўзларини ўлдириш йўлларини қидирганлар ва ўз жонларини олиш бўйича фикрларини изҳор қилганлар.

“Одатда гиёҳванд моддалар ёки зўравонлик каби оилавий муаммолар мавжуд бўлади, энди эса тенгқурлари сиқуви ва оилавий фожеа каби омиллар қўшилган. Имтиҳонлар ёки севган одамидан айрилиб қолиш ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин”, - дейди бош тадқиқотчи Луис Апплби.

Суиқасдни бартараф қилиш йўлида иш олиб борувчи Папирус ташкилоти раҳбари Гед Флиннинг айтишича, 2013 йилдан бери ташкилотга мурожаат қилган ўсмирлар ва ота-оналар сони тўрт баравар ошган. Унинг айтишича, ташкилот оладиган қўнғироқлар, имейллар ва смсларнинг аксари имтиҳонлар босими ҳақида. “Менимча, ёшларга босим ошиб бормоқда. Оиласидан, ўқитувчилардан, дўстларидан. Бу каби босимлар ҳар доим ҳам бўлган, бироқ охирги вақтда у кучайган кўринади”, - дейди у.

Морган Фалконер, ақлли, қизиқувчан ва мулойим бола ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз ўтган май ойида ўзини ўлдирди.

У ўз дўстларига яқинлашиб келаётган имтиҳонлардан хавотирда экани ҳақида гапирган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾◾Google+BBC UZBEK
  • ◾◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ